No menu items!
More
    ДомойИмкониятларМарказий Осиё медиа танқидчилари учун Онлайн устахона-2022 иштирокчиларини қабул қилиш бошланди

    Марказий Осиё медиа танқидчилари учун Онлайн устахона-2022 иштирокчиларини қабул қилиш бошланди

    2022 йилнинг май-июнь ойларида Internews медиа танқид йўналишини ўзлаштирмоқчи ва “Янги репортёр” сайти ҳамда Internews ташкилотининг бошқа интернет-лойиҳалари учун шу форматда материаллар ёзмоқчи бўлган медиа мутахассислар, филологлар ва маданиятшунослар учун онлайн-устахона машғулотларини ташкил қилади. Иштирокчилар сўровнома тўлдириш орқали танлов асосида сараланади.

    Aризалар юборишнинг сўнгги муддати 2022 йил 9 май.

    Қозоқ, қирғиз, тожик, ўзбек тилларида ишловчи ҳамда рус тилини ўқитувчиларни тушуниш имконини берадиган даражада биладиган муаллифларга устунлик берилади.

    Медиатанқид – бу сиз журналистлар, режиссёрлар ва умуман, ижодкорлар фаолиятини баҳолашингиздир. Биз медиа танқид билан ўз амбицияларимизни қондириш учун эмас, балки Марказий Осиёда журналистика ва ҳужжатли асарлар (фақат бу эмас) яратиш фаолиятини яхшилаш ва рақобатбардош қилиш учун шуғулланамиз.

    Internews “Янги репортёр” сайти орқали Марказий Осиё мамлакатларида “Медиатанқид” йўналишини ривожлантирмоқда. Илтимос, аризаларни тўлдиришдан аввал материалларнинг намуналари билан танишиб чиқинг. Биз нафақат шунчаки иштирокчиларни, балки кейинчалик “Медиатанқид” бўлимининг муаллифи ва муҳаррири бўла оладиган ҳамда мунтазам равишда материаллар тайёрлайдиган ҳамфикрларни қидирмоқдамиз.

    Онлайн-устахона тренинглар, материалларни мустақил ўрганиш ва Internews мураббийлари билан индивидуал ишлаш кабиларни назарда тутади. 2022-йилнинг май-июнь ойларида жами тўққизта машғулот режалаштирилган (аниқ жадвал кейинроқ тақдим этилади).

    Aгар Устахона машғулотлари давомида биз учун материал (ёки бир нечта материал) ёзсангиз, у ҳолда рағбатлантириласиз.

    Онлайн-устахонада иштирок этишни истасангиз, ушбу аризани 2022 йил 9 май санасигача тўлдиринг. Иштирок этиш учун сизда барқарор интернет ва онлайн дарсларда фойдаланишингиз мумкин бўлган компьютер бўлиши керак. Устахона машғулотлари сертификатлари тақдим этилади.

    Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read