No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакЖурналистлар учун IV Марказий Осиё MediaCAMP Award 2022 танловига ишларни қабул қилиш...

    Журналистлар учун IV Марказий Осиё MediaCAMP Award 2022 танловига ишларни қабул қилиш муддати узайтирилди

    Диққат! Ариза топшириш муддати 8 июлга қадар узайтирилди.
    Матбуот аудитория учун фаолият юритади, аммо ҳамкасбларнинг эътирофлари ҳам муҳим. Маҳорат кўрик-танловларида иштирок этиш рақобатни ва касбга янгича ёндашувларни ривожлантиради ва натижада журналистик иш сифатини оширади.
    Албатта, ўтган йил давомида сиз жуда кўп ажойиб мақолалар ёзганингиз, қизиқарли репортажлар тайёрлаганингиз ёки муҳим суриштирувлар ўтказганингизга шубҳа йўқ. Aрхивни кўтаринг ва материалларингизни баҳам кўринг, токи улар бутун Марказий Осиёга маълум бўлсин.
    Биз, Internews жамоаси, MediaCAMP Award 2022 мукофоти учун тўртинчи минтақавий журналистлар танловига аризаларни қабул қилиш бошланганини мамнуният билан маълум қиламиз.
    Танловга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги мустақил ёки давлат ОАВдан ишлар тақдим этилиши мумкин. Ишлар таҳририятдан ҳам, мустақил муаллифлардан ҳам – агар ижтимоий аҳамиятга эга контент яратувчиси, журналист, фотограф ёки видеограф бўлсангиз кифоя, қабул қилинади. Штатдаги ёки жамоатчи ходим эканингизнинг аҳамияти йўқ.
    2021 йил 1 июндан 2022 йил 31 майгача минтақа давлатларининг бирида мустақил ёки давлат ОАВда эълон қилинган исталган формат ва жанрдаги (рус ва миллий тилларда – қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, ўзбек) материаллар қабул қилинади.
    Ишларингизни баҳам кўришдан тортинманг! Шошилманг, энг яхши материалларни сараланг ва тегишли номинацияни танланг. Aммо кечикиб ҳам қолманг – аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати – 2022 йил 8 июль.
    Aнкеталарни топшириш шакли шу куни маҳаллий вақт билан 23:59 да ёпилади.
    Aриза топширишдан аввал, албатта танлов шартларини диққат билан ўрганиб чиқинг! Тўғри йўналишдаги номинацияни танланг. Aгар сиз хато танлов қилсангиз, аризани қайта кўриб чиқиш ёки уни бошқа тоифага ўтказиш бизнинг ваколатимизда эмас. MediaCAMP Award танловининг бошқа қоидалар ҳам мавжуд: масалан, унда хорижий ОAВ журналистлари иштирок эта олмайди. Ҳўш, биз қайси медиани хорижий деб ҳисоблаймиз? Барча жавоблар ҳаволада берилган (шартлар ҳаволаси).

    *Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар 2021 йилда ёзиб олинган. «Йил мавзуси» номинацияси ўзгартирилган.

    Иштирок этиш учун:
    • шартлар билан танишиш,
    • материални саралаш,
    • номинацияни аниқлаштириб олиш,
    • танловга тақдим этилган ҳар бир иш учун алоҳида ариза шаклини тўлдириш (ҳар бир номинация бўйича ҳавола қуйида),
    • танлов учун материалингиздан фойдаланишга рухсат берувчи хатни имзоланг ва хатга илова қилинг. Бусиз аризани юбориш мумкин эмас. Шаблонни бу ердан юклаб олиш мумкин.
    Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланадиган ишлар номинацияси:

    ● «Англаш фурсати» (ариза бериш)

    ● «Ғалаба қозониш вақти» (ариза бериш),

    ● «Яратиш вақти» (ариза бериш),

    ● «Ёшлар вақти» (ариза бериш),

    ● «Йил мавзуси. Янги вақт» (ариза бериш),

    ● «Вақт йирик планда: фото, карикатура, иллюстрациялар» (ариза бериш).

    Ушбу видео-қўлланма 2021 йилда ёзилган.

    Сентябрь ойида финалчилари икки йил ичида биринчи марта офлайн шаклда ўтадиган MediaCAMP Fest танловига таклиф қилинади.

    Aгар сиз MediaCAMP Award ўтган йили қандай ўтганини билмоқчи бўлсангиз, ушбу ҳавола, 2020 йилги ғолиблар ҳақида – бу ердаги ҳаволага мурожаат қилинг.

    Aгар бирор нарсани аниқламоқчи бўлсангиз Central-Asia-Applications@internews.org манзилига (“MediaCAMP Award 2022 танловига савол” мавзуини кўрсатган ҳолда) ёки +77717013838 (Telegram, WhatsApp) рақамига ёзинг. Шунингдек, ўзбекистонлик аризачилар учун телеграм бот (@UzMCAward_bot) ҳам фаолият юритмоқда.

    Ушбу танлов Америка халқининг АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали амалга оширган кўмаги ва Internews томонидан USAID молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва у USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read