No menu items!
More
    ДомойТасмаMediaCAMP Award 2022нинг «Йирик планда вақт» номинациясига овоз бериш бошланди

    MediaCAMP Award 2022нинг «Йирик планда вақт» номинациясига овоз бериш бошланди

    MediaCAMP Award журналистлар учун IV Марказий Осиё танловининг «Вақт йирик планда» номинацияси бўйича энг яхши ижодий иш учун овоз бериш бошланди. Танлов натижалари 2022 йилнинг октябрь ойида якунланади.

    Номзодлар билан галереяга босиш ва айлантириш орқали танишишингиз мумкин. Агар батафсил маълумотга эга бўлмоқчи ва ёққкан ишга бевосита овоз бермоқчи бўлсангиз, ушбу ҳаволага киринг.

    Ушбу номинациянинг тўлиқ номи — «Вақт йирик планда: фото, карикатура, иллюстрация». 2021 йилга қадар ушбу номинация «Объектив» деб номланган бўлиб, унда фақат фотоишланмалар қабул қилинган. Ўтган йилдан бошлаб карикатуралар, инфографика, коллажлар ҳам қабул қилина бошланди. Ушбу номинациянинг ғолибини аудитория танлайди. 2022 йил 30 сентябргача энг кўп овоз тўплаган ижодий иш энг яхши деб топилади ва унинг муаллифи ғолиб бўлади. Лекин бу йили «Вақт йирик планда» номинациясига ўзгариш киритилди: ушбу категорияда асосий ғолибдан ташқари яна битта ғолиб бўлиши мумкин. Бунинг учун биз MediaCAMP Award нинг минтақавий ҳакамлар ҳайъатидан ҳам материалларни кўриб чиқишларини сўраймиз ва уларнинг қарорига кўра махсус соврин берилиши мумкин.

    Бу йилги «Вақт йирик планда» номинациясига беш мамлакатдан (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) 34 иштирокчи аризаси келиб тушди. Қоидага мувофиқ муаллиф учтагача иш топшириши мумкин. Шунинг учун, топширилган материаллар аризалар сонидан кўп бўлди. MediaCAMP Award ташкилотчилари техник саралаш ўтказишди ва барча топширилган аризалар ҳам танлов талабларига жавоб бермаслигини аниқлашди. Натижада, овоз бериш учун 42 та иш қўйилди.

    Бу номинациядан ташқари танловда яна бешта номинация бор. Уларда тақдим этилган ишлар профессионал экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади: дастлаб, бешта давлатнинг ҳар бирида миллий комиссиялар фаолият юритади. Улар ўзларининг фикрича, муаллифлари финалга чиқадиган энг яхши материалларни танлайдилар. Кейин беш давлат финалчиларининг ишларини минтақавий ҳакамлар ҳайъати кўриб чиқади ва танлов ғолибларини аниқлашади. Финалчилар MediaCAMP Fest га таклиф этилади. Aйнан ўша ерда ғолибларнинг номлари эълон қилинади ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

    Бу йил MediaCAMP Award нинг барча олти номинацияси бўйича Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондаги иштирокчилар томонидан 821 та ариза топширилди. Танловда мустақил ва давлат ОАВ вакиллари иштирок этишлари мумкин эди. Ижодий ишлар муҳаррирлар томонидан ҳам, муаллифларнинг ўзлари, журналистлар, фотографлар, видеографлар томонидан таклиф этилган. Танловга бир хил ОАВ ёки битта муаллиф бир нечта материал тақдим этиши мумкин эди, лекин ҳар бир номинация бўйича биттадан.

    Марказий Осиё мамлакатларидаги журналистика танлови Internews томонидан тўртинчи йил кетма-кет ўтказилмоқда. Биринчиси 2019 йилда Душанбеда бўлиб ўтган (бу ҳақда батафсил маълумот бу ерда). Иккинчиси 2020 йилда онлайн форматда ўтказилган. Учинчиси 2021 йилда аралаш форматда. Бу ерда 2022 йилги танлов ҳақида кўпроқ ўқишингиз мумкин ва 2022 йилги танлов қоидалари билан ушбу иловада танишишингиз мумкин.

    ОВОЗ БЕРИНГ!

    Барча суратларга бўлган ҳуқуқлар муаллиф/нашриётларга тегишлидир. Улар ўз ишларининг онлайн овоз беришда ва тақдирлаш маросими пайтида намойиш этилишига рухсат берганлар. Ижодий иш маъносига ҳуқуқ эгалари жавобгар бўлиб, улар Internews, USAID ёки АҚШ ҳукумати қарашларини ифода этмайди.

    Ушбу танлов Америка халқининг АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали амалга оширган кўмаги ва Internews томонидан USAID молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва у USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read