Маҳаллий аҳолига мамлакатда, минтақада ва дунёда содир бўлаётган воқеаларни яхшироқ тушунишга, шунингдек, бу жараёнларнинг жамият ва уларнинг ҳаётига қандай таъсир қилишини баҳолашга ёрдам берадиган юқори сифатли контент яратувчилар REVIVE лойиҳаси доирасида ёрдам олишлари мумкин.
REVIVE нима?
2022 йил 1 августдан Марказий Осиёда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзгарувчан муҳит учун турли ахборотлар билан ўзаро алоқа ва барқарорлик” (REVIVE) минтақавий лойиҳаси ишга туширилди. У Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларига дезинформацияга қарши туриш ва онгли қарорлар қабул қилиш имконини берувчи соғлом ахборот муҳитини тарғиб қилишга қаратилган.
Лойиҳа иккита натижадорликка йўналтирилган:
- Журналист ва контент яратувчилар сифатли контент ишлаб чиқариш ва тарғиб қилиш ҳамда қўшма минтақавий лойиҳаларда иштирок этиш салоҳиятларини оширадилар.
- Фаол фуқаролар ва ёшлар ўз медиа саводхонлигини оширадилар ва сифатли ахборот билан муносабатга киришадилар.
Лойиҳа доирасида ишлаб чиқарилган контент Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий мавзулар, хавфсизлик, таълим ва маданият бўйича юқори сифатли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини яхшилайди, шунингдек, мамлакат, минтақа ва дунёда содир бўлаётган воқеалар муносабати билан истеъмол ва турмуш тарзи ўзгаришларини таҳлил қилиш салоҳиятини оширади.
Кимлар иштирок этиши мумкин?
Биз журналист, блогер, фуқаролик жамияти ташкилотлари ва бошқа манфаатдор контент яратувчилар томонидан берилган аризаларни қўллаб-қувватлаймиз.
Биз қандай лойиҳаларни қўллаб-қувватлаймиз?
Мустақил ҳакамлар ҳайъати бештадан ўнтагача энг яхши номзодларни танлайди. Ҳар бир аризанинг бюджети 4,5 минг евродан ошмаслиги лозим. Лойиҳани амалга ошириш муддати 3 ойдан 6 ойгача, уни 2022 йил 1 декабрдан бошлаш мумкин.
Мамлакатда медиа истеъмол қилиш тенденцияларига жавоб берадиган, аудиторияни маҳаллий тиллардаги контент билан таъминлайдиган аризаларга устунлик берилади (бир нечта тиллардаги контент эса олқишланади).
Аризада контентни яратишнинг аниқ вақти ва жамоатчиликка кенг ёйиш каналлари кўрсатилган ҳамда ахборотни тарқатишнинг батафсил режаси бўлиши керак. Афзаллик контентни кенгроқ ёйишни таъминловчи медиабозорнинг бошқа иштирокчилари билан ҳамкорликларга берилади.
Танловнинг асосий йўналишлари
Агар сизда қуйидаги ғоялар бўлса, албатта бизга мурожаат қилишингиз керак:
- мамлакат, минтақа ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ҳақидаги сифатли ва ишончли контентни янада қулайроқ қилиш;
- нотўғри маълумот ва фейкларга қарши курашиш, уларнинг моҳияти ва мақсадларини тушунтиришга қаратилган;
- одамлар ўртасида ғазаб ва нафрат тилидан фойдаланишга қарши туриш;
- тинчлик ўрнатиш/мустаҳкамлаш ва бағрикенгликни ривожлантириш ғоялари илгари сурилган;
- турли аудиториялар ўртасида мулоқотни ривожлантириш ва умумий тил топишга ёрдам бериш, ушбу жамоалар ичидаги муаммоларни ҳал қилиш;
- умумий қадриятлар тўғрисида мунозараларни рағбатлантириш, аҳоли ўртасида фуқаролик фаоллиги учун ҳуқуқ ва имкониятларни кенгайтириш;
- жамиятга мамлакатда, минтақада ва жаҳонда рўй бераётган воқеаларни яхшироқ тушунишга имкон бериш;
- сўз эркинлиги, инсон ҳуқуқлари, гендер ва тенгликнинг бошқа барча шаклларини қўллаб-қувватлаш.
Қайси жанрларда ишлаган яхшироқ?
Internews ариза берувчи ишлаб чиқариш контентининг жанри/шакли/ўлчамларига чеклов қўймайди. Сиз таҳлилий, таълим ва тарбиявий форматлар, тушунтиришлар, сатира, бадиий контент, клиплар, ижтимоий видеолар, бадиий қисқа метражли фильмлар, ҳикоялар, фактларни текшириш, ҳужжатли фильмлар, интервьюлар, ток-шоу ва бошқаларни таклиф қилишингиз мумкин. Контент кенгроқ аудиторияни қамраб оладиган ҳар қандай медиа платформасида, жумладан, телевидение, радио, газеталар, онлайн медиа ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиниши мумкин.
Қандай иштирок этилади?
Танловда иштирок этиш учун лойиҳангиз тавсифи ва бюджети акс этган ариза топширишингиз лозим. Тўлдирилган аризалар 2022 йил 23 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:59 дан кечикмасдан Central-Asia-REVIVE-Info@internews.org электрон манзилига “Ўзбекистон. Контент ишлаб чиқариш танловида иштирок этиш учун ариза”, деган эслатма билан юборилади.
Сиз ариза бердингиз. Ундан кейин-чи?
Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда техник танлов мезонларидан ўтган финалчилар ўз ғояларини тақдим этиш учун питчинг сессиясига таклиф қилинади. Иккинчи босқич давомида мустақил ҳакамлар ҳайъати тақдимот натижаларига кўра ғолибларни аниқлайди — лойиҳаларнинг асосий рўйхати ва захира шакллантирилади.
Танлов мезонлари:
- контент ишлаб чиқаришда камида бир йиллик тажрибага эга бўлиш;
- ғоянинг ўзига хослиги, алоҳида жихатлари, креативлиги ва инновацион экани;
- танловнинг эълон қилинган мавзуларига мувофиқлиги;
- кенг аудиторияни қамраб олиш имконияти (контентни кен оммага ёйиш);
- лойиҳани бир неча маҳаллий тилларда амалга ошириш имконияти;
- контентни тарқатиш бўйича ҳамкорлардан қўллаб-қувватлаш мазмунидаги хатларнинг мавжудлиги;
- Марказий Осиёда медиа истеъмоли бўйича минтақавий тадқиқотнинг дастлабки маълумотларини олгандан кейин айрим ўзгартиришлар киритишга рози бўлиш;
- лойиҳани амалга ошириш учун зарур техник базанинг мавжудлиги;
- сифатли журналистиканинг касбий ва ахлоқий стандартлари тенденцияси.
Ахборот сессияси
2022 йил 17 октябрь куни соат 17.00 да Zoom платформаси орқалида икки тилда – рус ва ўзбек тилларида онлайн ахборот сессияси бўлиб ўтади. Унда сиз танлов шартлари билан батафсил танишишингиз ва ўзингизни қизиқтирган саволларингизни беришингиз мумкин. Иштирок этиш учун рўйхатга олиш онлайн ҳаволасига ўтинг.
Захира рўйхати нима?
2022 йил ноябрь ойида Internews Марказий Осиёда медиа истеъмоли бўйича минтақавий тадқиқотнинг дастлабки натижаларини олади. Лойиҳаларнинг асосий рўйхатига сараланган ариза муаллифлари ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ўз таклифларини якунлашлари керак бўлади. Агар иштирокчи ўз лойиҳасини ўзгартиришни истамаса, Internews бундай иштирокчига стипендия олишни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади ва захира рўйхатидан янги ғолибни аниқлайди.
Қўшимча маълумот
Биз фақат ҳужжатларнинг тўлиқ пакетларини кўриб чиқамиз (ариза, бюджет лойиҳаси, лойиҳани якунлашга розилик, унга илова қилинган ҳужжатлар). Бир ёки бир нечта ҳужжатлари етишмайдиган лойиҳалар автоматик равишда танловдан четлаштирилади.
Ҳужжатлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.
Танлов ғолиблари ўз лойиҳаларини ишга туширишдан аввал медиасаводхонлик, фактчекинг ва юқори сифатли медиаконтент яратиш бўйича ўқув тренингларида қатнашишлари мумкин. Шунингдек, Internews жамоаларга ўзлари ишлаб чиқарган контент сифатини яхшилашга ёрдам бериш мақсадида лойиҳа давомида медиа-экспертлар томонидан ҳамкорларга маслаҳат ёрдамини тақдим этади.
Саволлар қолдими?
Биз билан боғланинг! Сизнинг саволларингизга Central-Asia-REVIVE-Info@internews.org электрон почтаси орқали жавоб беришдан мамнун бўламиз.
REVIVE лойиҳаси доирасидаги грант танловлар, шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда ҳам бўлиб ўтмоқда. Илтимос, буларни бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларингиз билан ҳам бўлишинг.