“Биз нега ўзимизни алдаяпмиз?” – депутат учтилликни жорий этиш ҳақида”
“Халык Банк раҳбари: 80 нафар IT мутахассисларимиз сафарбарликка чақирув олдилар”
“Ҳатар йўқ – экология вазири Шардара сув омбори билан боғлиқ вазият ҳақида”
Бу қозоқ онлайн ОАВнинг кундалик учта янгиликлари сарлавҳаси. Буларнинг барчаси лингвистик сексизм намуналари, бундан бошқа уларда ҳеч қандай диққатни тортадиган нарса йўқ. “Депутат”, “раҳбар”, “вазир” каби сўзларга дуч келганда, оддий ўқувчи, эҳтимол, эркак шахси ҳақида гап кетаётганини тахмин қилади. Бироқ юқоридаги мақолаларнинг қаҳрамонлари аслида мос равишда Ирина Смирнова, Умут Шаяхметова ва Зулфия Сулайменовадир.
Мутахассисларнинг изоҳлашича, тилда эркак номинациялари ва меъёрларидан фойдаланиш аёлнинг жамиятда мавжудлигини соя остида қолишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, биз кўп фойдаланадиган сўз иборалари аёлларнинг маълум бир хусусиятларга эга эканлигини кўрсатади. “У юмшоқ, ҳамдард, меҳрли, олижаноб, кечиримли, мулойим, чиройли ва меҳрибон. Бундай тил аёлнинг бошқача – жахлдор, хавфли, кучли, ақлли, қаттиққўл, мақсадга эришувчан бўлишига тўсқинлик қилади”, дейди Гендер тенглиги ва зўравонликка қарши кураш бўйича эксперт, SVET жамоат фонди директори Кирилл Флаймен.
Унинг фикрича, реаллик ва ундан биз кутаётган нарса ўртасидаги зиддият бундай тил сабабли “ижтимоий кескинлик, номувофиқликни келтириб чиқаради ва биз натижада зўравонликка дуч келамиз, чунки аёлни сабр-тоқатли, заиф, аҳмоқ, тоифасига, эркакни эса кучли, итоаткор, ақлли тоифасига киритишга кўникиб қолинган”.
Агар жинс истисно қилинса-чи?
Лингвистик сексизмга муқобил – бу гендер-нейтрал тилдан фойдаланиш. Википедияда бу матн муаллифи нутқ объектининг жинсини кўрсатишдан қочадиган стилистик воситалар тўплами сифатида тавсифланади. Атаманинг бундай тушунилиши – гендер воситаси нутқдан гўё “ўчирилади”.
Инглиз тили ушбу тилда сўзлашувчилар томонидан гендерни нейтраллаштиришда муаммо мавжуд бўлмаган тиллар тоифасига киради – айниқса, касб ва машғулот бўйича шахснинг анъанавий таърифини ўзгартириш нуқтаи назаридан: airline stewardess — flight attendant; chairman — chair (chairperson); fireman — firefighter; repairman — repairer; waiter, waitress — server; weatherman — meteorologist, weather forecaster.
Бошқа ҳолларда, тилнинг тузилиши (унда жинс тоифаси бўлмаса) сўзловчининг гендерга эътибор бермаслигига ёрдам беради. “Булар қозоқ, татар, қирғиз, яъни туркий тиллар туркуми. Уларнинг феминитивларга алоқадор эмас, лекин тил тафаккури шундай эдики, жинсни белгилаш муҳим бўлмаган ва “одам”, “киши”, “ол” дейиш имкони мавжуд, – дейди ижтимоий фанлар доктори, ЛБКТ фаоли, феминист, “Феминита” Қозоғистон феминистик ташаббусининг асосчиси Жанар Секербаева.
Нима учун гендер нейтрал тилга интилиш муҳим?
Одатий сўз қўлланилишини ўзгартиришга бўлган ҳар қандай уринишларнинг замирида тилнинг фикрлаш, ижтимоий воқеликни идрок этишга таъсир қилиши (тил нисбийлиги гипотезаси деб аталадиган) ғояси ётади. Олимлар турли экспериментлар давомида ушбу тезисни исботловчи муносиб тажриба тўплашди. Мисол учун, улар 2005 йилда британиялик шифокорлар ўз беморларига heart failure ўрнига юрак етишмовчилиги ташҳисини қўйганларида одамлар ўз касалликларига унчалик жиддий муносабатда бўлмаганликларини (натижада унга камроқ масъулият билан муносабатда бўлишди) аниқладилар.
Тилнинг гендерни идрок этиши билан боғлиқ тажрибалар ҳам ўтказилган. Оксфорд университети профессори Дебби Кэмерон уларнинг баъзилари натижаларини шундай тавсифлайди: “Агар сиз болаларга касблар ҳақидаги матн парчаларини бериб, уларнинг исмлари учун инклюзив шаклдан фойдалансангиз (юқоридаги инглиз тилидаги мисолларга қаранг — таҳр. эслатма), аксарият болалар аёллар кўпроқ муваффақиятга эришишлари ёки бирор касб уларга мос келишини айтишлари эҳтимоли катта”.
Ўтган йили америкалик олимлар яна бир тажриба натижаларини тақдим этишди. Иштирокчилардан бир ҳолатда chairman, иккинчисида эса chair деб аталган фаразий раис ҳақидаги эслатмани ўқиш сўралган. Бунда раиснинг исми нейтрал, жинси эса тилга олинмаган эди. Ўқиб бўлгач, одамлардан оддий раиснинг тонги қандай бўлиши мумкинлигини ёзиб беришни сўрашади ва маълум бўлишича, иштирокчиларнинг ярмидан кўпи уни эркак киши деб ўйлаган. Бундан ташқари, респондентлар матнда chairman деб аталса, раисни эркак деб аташлари мумкин эди.
Гендер белгиларидан воз кечиш йўлида
Гендер-нейтрал тилга ўтиш муҳим, аммо лингвистик сексизмга қарши курашда биринчи қадам эмас. Тадқиқотчилар ва экспертлар бу муаммони ҳал қилиш учун тил аввало гендер инклюзивлиги (феминизация) босқичидан ўтиши кераклигини бот-бот таъкидлайдилар.
Мустақил муҳаррир Майя Акишева гендерни қамраб олувчи тилни “феминитивлар учун ўрин мавжуд бўлган тил” деб таърифлайди; мантиқий бўлган жойда, гендердан воз кечиладиган, мавҳум шахсга нисбатан “у” олмоши ўрнига “улар” ёки кўплик от ишлатилади. Унинг фикрича, бундай тил “тома-тома тошни ўйади ва онгда мавжуд бўлган, нутқда ўз аксини топаётган қолип ва нотўғри қарашларга қарши курашади” ва медиа бу жараёнга масъулият билан ёндашиши керак.
ОАВ нималарга эътибор бериши керак?
“Инклюзивлар мавзусида Телеграм канал олиб борувчи шахс сифатида, уч йилдан бери русийзабон журналистларга нақадар қийин эканини сезяпман, масалан, “ногирон” камситувчи атамасидан қутулиш қанчалик қийинлигини пайқадим”, дейди Акишева. Бироқ, гендер инклюзив тилга ўтиш ҳақида гапирар экан, муҳаррир оптимистик қарашларга ўтади: “Бу бироз куч талаб этади, аммо ўз олдингизга шундай мақсад қўйганингизда ва ОАВнинг вазифаси жамият манфаати учун хизмат қилиш эканлигини тушунсангиз, бунга эришиш мумкин. Бу камситишлар, адоватни қўзғашлар, умидсизлик ва нафратни келтириб чиқаришдан кўра яхшироқдир”.
Секербаева журналистларга гендер тенглиги, жинсий зўравонлик, ЛБКТ+, ёлғиз бола тарбиялаётган аёллар, жинсий хизмат соҳа вакиллари билан боғлиқ нозик мавзуларга алоҳида эътибор беришни маслаҳат беради. “Нафақат стереотиплар ва стигматизацияларсиз ёзиш, балки ушбу мавзу ва қаҳрамонларга қайтиш, бир қатор мақола ёки репортажлар тайёрлашга ҳаракат қилиш, текширувлар ўтказиш ва ҳоказолар билан шуғулланиш кераклигини англаган ҳолда ёндошиш муҳимдир. Алоҳида саналарга атаб материал ёзиш нопрофессионалликдир”, — дея қўшимча қилади феминист.
Флайменнинг фикрича, минтақа мамлакатларида гендер-нейтрал тилдан фойдаланиш журналистлар учун “нафақат филология ва стилистикага, балки инсон, шахс ва уларнинг конструкцияларини прогрессив табақалаш билан шуғуллансалар»гина мумкин бўлади. Амалиётда, бу “материалда аёл ёки эркакка нисбатан берилган барча олмошларни акс эттириш — бу ҳақиқатан эркак ёки аёлга тегишли эканини ажратишда акс этади. Аксарият ҳолларда саволга жавоб “бу ҳар иккала ҳолатда ҳам намоён” шаклида эшитилади.