No menu items!
More
    ДомойТасмаМедиада янги касб: ёрдам кўрсатиш муҳаррири

    Медиада янги касб: ёрдам кўрсатиш муҳаррири

    Ёрдам  кўрсатиш  муҳаррири  — медиада янги касб. Ўқувчилар, муҳаррирлар, журналистларнинг ўзлари, медиа донорлари материал  чоп этилгандан кейин нима юз беришини тушунишни хоҳлашади.Материал воқеликни ўзгартирадими? «Янги репортёр» бу  ихтисослик тўғрисида турли  медиадаги материалларни тўплади ва  таржима қилди.

    Ёрдам кўрсатиш —  The Bureau of Investigative Journalism (BIJ) даги мутахассислардан бирининг янги лавозим йўриқномаси. Мириам Уэллс  ёрдам кўрсатиш  муҳаррири  масъулиятини  ўз зиммасига олган биринчи мутахассис бўлди. У Бюрога бундан уч йил аввал    продакшн-муҳаррир сифатида  қўшилди: журналистлар билан мақолалар, мавзулар топиш, таҳрир қилиш ва хатто мақолаларнинг ижтимоий тармоқларга тарқатилиши  устида ишлади.

    «Мен журналист бўлдим, чунки, бу гарчи сийқаси чиққан гап бўлса ҳам ниманидир  ўзгартиришни хоҳладим, — дейди  Мириам. — Анъанавий журналистикадан бироз хафсалам пир бўлган эди. Унда нима ёзаётганинг,  материалларинг қандай акс-садо бераётгани муҳим эмас, у ҳар доим ҳам  ёрдам  кўрсатмайди».

    Мириам Уэлс ўз твитида журналистика қандай қилиб ёрдам кўрсатишини тушунтириб беради. Бунда Гарет Дэвиснинг кўчмас мулк тижоратига  хавфли ва асоссиз инвестициялар тўғрисидаги текширувларини  мисол келтиради. Материаллар маҳаллий ҳокимият ташкилотларига жўнатилади. Журналистнинг текширувлари шаҳар тузилмалари иши бўйича тавсияларда ҳисобга олинади.

    Ҳозир Мириамнинг асосий вазифаси  —  BIJ журналистикаси  ўзгаришлар яратишини кузатишдан иборат. Бу  бир неча бошқа нашрларнинг таъсирини  потенциал ошириши мумкин.  Бюро кўпинча  бошқа янгиликлар ташкилотлари билан  ҳамкорлик қилади  ва  уч томонлама ҳамкорлик, яъни халқаро  нашр,эълон қилинадиган воқеа юз берган  ҳудуддаги маҳаллий  нашр ва академик журнал каби ихтисослашган нашр модели бўйича материаллар эълон қилади.

    Шу йўсинда  BIJнинг АҚШдаги  авиазарбалар бўйича текширувлари The New York Times газетасида чоп этилган эди. Уйдаги  зўравонлик мавзуси Лондонда   BBC ва  Timesда эълон қилинди, дунё миқёсида мол гўшти савдосининг Амазонкага  таъсири шарҳи The Guardianда чоп этилди. Бироқ иш бу доирадан чиқиб туради: масалан,  айрим  текширувларнинг  натижалари  British Medical Journal ва Veterinary Recordда чиқди ва ҳукумат эшитувларида  далил сифатида  тақдим этилди. Бу вазиятни ўзгартиришга қодир одамларга маълумотларни етказиш имконини берди.

    «Биз  журналистика ўз-ўзидан ўзгаришларга олиб кела олмаслигини биламиз, бироқ у  ниманидир ўзгартириши мумкин бўлган одамлар ҳаракатининг  самарали қисми бўлиши мумкин», — деб ёзган Уэллс.

    BIJнинг 2017 йилги ҳисоботида нашрларга ёрдам кўрсатиш остида  «яширин ишлардан хабардорликни оширган, парламент дебатлари келтириб чиқарган,  чора кўриш, хатто қонунчиликка ўзгартириш  киритишга чақирувчи даъватларни кўпайтирган»  материаллар  кўзда тутилиши қайд этилган.Аммо, Уэллс ўзининг янги ишида  бу аниқловни  кенгайтиришни истайди.

    Ёрдам кўрсатиш  биз учун  шунчаки  репортажнинг қонунларни ўзгартиришга таъсири масаласи эмас. Бу ўринда сўз журналистика қандай қилиб жамият билан бирга фаолият олиб бориши ҳақида боради. – деди у. — Сиз кўтариб чиқаётган муаммо устида иш олиб бораётган ҳамжамиятлар ва гуруҳларни жипслаштириб, журналистика жамиятга ва ўзи  ҳикоя қилаётган ҳамжамиятларга хизмат қилиши мумкин.  Бу шунингдек  анъанавий таъсирни баҳолашнинг олтин стандарти – сиёсат ёки  қонун ўзгариши  каби қудратли ва позитив».

    Ҳужжатли  журналистика соҳасида  ёрдам кўрсатувчи продюссерларни кўп йиллардан бери ёллаб келишади. Қўпол қилиб айтганда,  бу лавозим  лойиҳаларни бошқариш, маблағ тўплаш  ва рекламани ўз ичига олади. Маълумотлар журналистикаси бўйича испан нашри Civioнинг бошқарувчи муҳаррири ўзгаришларга ўзи эришди ва қонун чиқарувчи  органларга матбуот эркинлиги ва ўзларининг текширувларига тааллуқли  тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди   Шунинг учун ёрдам кўрсатувчи  муҳаррир  — у мутлақо  янги йўналиш  эмас , балки трансформациядир. Мириам  Уэлс  ўқувчиларга ўз ишларини шундай тасвирлади:

    «Журналистикамиз дунё миқёсида нималар қиляпти: бизнинг   репортерларимиз репортаж яратишдан аввал, тайёрлаётганда ва ундан кейинги жараёнда ўзгаришларга эришиш учун бошқалар билан қандай ҳамкорлик қиляпти? Мен шуларга эътиборни жамламоқчиман. Бу ҳамкорликни  янада сермаҳсул қилишни истайман. Мен коллаборационистлар ва манфаатдор томонлар билан муносабатлар ўрнатаман.  Керак бўлса, бу масалада журналистикамиз билан адвокатлар дунёси ўртасида кўприк сифатида чиқаман. Якунда маҳаллий ташкилотлар билан муносабатларни қандай қилиб қайтадан мағзини чақиш ва кўпроқ ижтимоий  манфаатларга хизмат қилиш,  эски журналистик моделлар ўлиб бораётган  дунёда  яшаш учун  воқеаларни қандай ҳикоя қилиш ишларини кўриб чиқаман».

    Ёрдам кўрсатиш  муҳаррири  лавозими  журналистиканинг  таъсири таҳлил қилинган тадқиқотдан кейин продакшн-муҳаррир лавозимидан  юзага келди. Уни BIJ.директорлар кенгаши олиб борди. Натижада ёрдам кўрсатишга қаратилган алоҳида бўғин – журналистлар ва  ижтимоий ўзгаришлар яратувчи  ташкилотлар  ўртасида алоқаларни йўлга қўювчи  лавозим жорий этиш лозимлиги қатъий тавсия этилди, Лавозимни  жорий этишда  Ebay бунёдкори Пьер Омидьярнинг Luminate ташкилотидан  900 000 доллар ҳажмидаги стртегияни ишлаб чиқиш ва молиялаштиришга ажратилган грант катта ёрдам  берди.

    «Ҳозирги босқичда мен ҳар бир текширув жамиятда ўзгаришларга олиб келишига имконият  кўряпман», — дейди Уэллс.

    niemanlab.org

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read