No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликМедиа саводхонлик қандай ривожлантирилади: экспертлар маслаҳати

    Медиа саводхонлик қандай ривожлантирилади: экспертлар маслаҳати

    14-16 август кунлари Олмаотада “Экстремизм зўравонлигининг олдини олишда ОАВнинг ўрни” Халқаро форуми бўлиб ўтади. Форумнинг асосий мавзуси – медиа саводхонлик, танқидий ва мустақил фикрлашни ривожлантиришга қаратилган.

    Биз форум мутахассислари томонидан билдирилган оддий ва самарали тавсияларни ҳавола этамиз.

    Михаил Мунькин,

    Қирғизистон Психологлар ва психотерапевтлар Ассотцацияси президенти, ахборот ва уни қабул қилиш ҳақида ҳикоя қилади.

    “Биз маълумотларга нисбатан бефарқлик қиламиз. Бизни қуршаб олган атроф-мухит билан бевосита алоқада эмасмиз – биз ультратовушларни эшитмаймиз, кўпинча қабул қилаётган нарсаларимизни ифодалаш учун сўз топа олмаймиз. Биз мавжуд тажрибаларни борича қабул қила олмаймиз. Ҳар кимнинг ўз тажрибаси бўлиб, бу тушунчаларни шакллантиради. Профессионал нигоҳни шакллантиради.

    Бироқ, бу ҳақиқат эмас. Бу бизнинг дунё харитамиз”.

    Нималарга эътибор қаратиш керак?

    ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ҲАМ АХБОРОТНИНГ ЎЗИ МУҲИМ. МАТН МУҲИМ. МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШ ҚОБИЛИЯТИ – БИЗ ЎЗИМИЗ ВА ФАРЗАНДЛАРИМИЗДА РИВОЖЛАНТИРИШИМИЗ МУҲИМ БЎЛГАН КЎНИКМА.

    Медиа саводхонлик, мустақил фикрлаш кўникмаларини қандай ўргатиш мумкин?

    Медиа саводхонлик бўйича Беларусия Media IQ лойиҳа раҳбари Алена Талалаеванинг тавсиялари:

    • Ўзингизга ортиқча бино қўйманг. Ўзингиз телевизор кўрмаслигингиз мумкин, аммо бувингизга буни тақиқлай олмайсиз. Бундай нарсалар сабр-тоқат ва ҳурмат билан тушунтирилади.

    Бировга ниманидир ўргатсангиз, ёқмайди. Маслаҳатлар иш бермайди. Яхшиси, намуна кўрсатинг ва мустақил хулоса чиқаришга имкон беринг. Бу катталар учун ҳам, болалар учун ҳам иш беради.

    • Маълумотни тартибли тақдим қилинг. Бу ҳақда билган барча нарсаларни айтиб беришга уринманг. Бир неча йил давомида олган билимингиз, бир мартада ўзлаштириш учун кўплик қилиши мумкин.

    Евгений Волков, фалсафа фанлари номзоди, мустақил эксперт, танқидий ва онтологик фикрлаш бўйича тренер, маслаҳатчи, суд эксперти, Россия:

    “Биз бевосита онгимиз маҳсули – сунъий реаллик билан тўқнаш келамиз. Шунинг учун биз мўлжалимиздаги қилаётган, ўйлаётган нарсаларимизни доимо танқидий таҳлил қилишимиз зарур”.

    Мавзуни оммабоп “КритМышь” подкастининг муаллифи Александр Головин давом эттиради:

    “Бугун кўпинча лаҳзалик ҳикоялар учун илм-фан йўналишининг тамойиллари эътиборга олинмаяпти”, дейди Александр. Унинг илмий далилларни текшириш бўйича маслаҳатлари.

    • Биринчи қадам. Асосан хатоларга йўл қўядиган одамлар медиа ва илм-фан билан шуғулланишларини англаш керак. Шу жумладан олимлар ҳам.
    • Иккинчи қадам. Сарлавҳадан бошқасини ҳам ўқиш керак.
    • Учинчи қадам. Дастлабки манбаларни ўрганиш – ҳаволалар орқали илмий ишнинг асл шаклини топинг. Инглиз тилида.
    • Тўртинчи қадам. Ёдда тутингки, статистикани бошқариш мумкин. Кўпинча корреляция сабаб муносабатлари сифатида тақдим қилинади. Мушоҳада қилинг – ростан ҳам бу ўша ёки бошқа ҳодисанинг сабабими?
    • Бешинчи қадам – бизнинг идрокимиз издан чиққан. Хотира номукаммал. Буни унутманг.

    Германиянинг n-ost лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Елизавета Кучеровадан ўзгалар позициясини англаш ва танқидийроқ фикрлашга ўрганиш мумкин бўлган оддий маслаҳатлар.


    Чиройли нарса доим ҳам мазали эмас. Ёдда тутинг: биз дастлаб жадвалларга, сўнг эса “илмий маълумотларга” ишонамиз. Текшириб кўринг!

    • Ўзингизга ишонинг! Агар янгиликлар “шубҳа” уйғотса, текшириб кўринг – катта эҳтимол билан сиз ҳақ бўлиб чиқасиз.
    • Ўзингиз қандай таркиб яратганингиз ҳақида ўйланг. Сиз қандай хабарга “лайк” босяпсиз ёки тарқатяпсиз.
    • “Огоҳлик қўнғироғи” — ўз муносабатингизни назорат қилинг. Агар бирор янгилик сизни ҳаяжонга солса, эҳтимол кимдир айнан шундай бўлишини истаётгандир.
    • Айёрликлар – агар айрим одамларни медиа ахборот сарҳадини ўзгартиришга ишонтира олмаслигингизга ақлинг етса, бошқа усуллардан фойдаланинг. Масалан, мавзуни ўзгартиринг. Мавзу атрофида суҳбатлашинг.

    “Экстремизм зўравонлигининг олдини олишда ОАВнинг ўрни” халқаро форуми Европа Иттифоқи молиялаштирган ва Internews шафъелигидаги “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтди.

    Муаллиф: Анна Сухачева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read