No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистон медиа вакиллари учун “Замонавий мультимедиали журналистика” мавзусида тренинг

    Ўзбекистон медиа вакиллари учун “Замонавий мультимедиали журналистика” мавзусида тренинг

    2020 йил 16-18 март кунлари “Internews Network” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) ўзбекистонлик профессионал журналист ва электрон ОАВ муҳаррирлари учун тренинг ташкиллаштиради. Аризалар топширишнинг сўнгги муддати – 26 февраль.

    Тренингнинг асосий вазифалари: иштирокчиларни мультимедиа воситаларининг кенг имкониятлари билан таништириш, журналист ва муҳаррирларни муҳим ижтимоий мавзуларни ёритишда онлайн мультимедиа имкониятларидан янада фаол фойдаланишини рағбатлантириш, ОАВда муваффақиятли қўлланилаётган мультимедиа ҳолатларини кўриб чиқиш ва аниқ мавзуларда онлайн воситалар билан ишлашни ўргатиш.

    Тренингда нафақат назарий билим олиш, балки иштирокчиларнинг амалий вазифаларни ҳам бажаришлари назарда тутилган.

    Замонавий онлайн-журналистика мультимедиа контентининг бой имкониятларидан кенг фойдаланади, аудиторияда нафақат матн ва фотосурат, балки видео, подкаст, инфографика, интерфаол формат кабилар билан бойитилган материалларга талаб шаклланди. Аммо шунга қарамай, аксарият ОАВ мультимедиа контентилари имкониятидан фойдаланмаяптилар. Бу эса онлайн ОАВ учун аудиторияни кенгайтириш муаммосини ҳал қилиш нуқталаридан биридир.

    Тренингга Ўзбекистон онлайни ОАВдан журналист ва муҳаррирлар таклиф этилади.

    Мураббий Юрий Звягинцев – тажрибали муҳаррир, ношир, россиялик медиа-тренер.
    Internews йўл, меҳмонхона ва овқатланиш ҳаражатларини қоплайди.

    Ўқитиш тили – русча.

    Агар сиз “Замонавий мультимедиали журналистика” тренингида иштирок этишни истасангиз, онлайн анкета шаклини тўлдиринг. Тренингга ноутбук (агар шундай имконият бўлса) олиб келишингиз мақсадга мувофиқ.

    Барча саволлар билан ekhmelevskaya@internews.org электрон почта орқали мурожаат қилиш мумкин.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read