No menu items!
More
    ДомойТасма Internewsнинг тўртинчи аёллар медиаучрашуви: медиадаги аёллар, ижтимоий тармоқлардаги буллинг ва профессионаллик

     Internewsнинг тўртинчи аёллар медиаучрашуви: медиадаги аёллар, ижтимоий тармоқлардаги буллинг ва профессионаллик

    Марказий Осиёдаги гендер тенглик ғоясини илгари сураётган журналистлар ва  фаолларнинг катта қисми – аёллар. Улар  медиаконтент, акциялар ва  маърифий тадбирлар ёрдамида  жамиятга  ўз мақсадлари ва уларнинг барча иштирокчиларга фойдаси ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни етказишга ҳаракат қиладилар. Бироқ, аксарият ҳолларда хаттоки  жамиятимиздаги ўзгаришларга биринчи навбатда  муҳтож бўлганларнинг ўзлари ҳам   гендер журналистлар ва фаоллар олиб бораётган саъй-ҳаракатларни  теран тушуниш билан қабул қилмайдилар.  Феминизм ва гендер  тенглик ғояларини тарқатаётган  деярли ҳар бир  шахс буллинг, яъни безорилик ва  хатто  таъқибларга дуч келади.

    Нега шундай бўляпти? Гендер фаоллари ва журналист аёллар қандай қилиб ўзларини тажовузкор танқидлардан  халос қилишлари мумкин? Ва нега ўз ишларини айни  ҳозирги шароитларда давом эттириш муҳим – бу ҳақда биз аёлларнинг тўртинчи медиаучрашувида  мутахассислар ва журналистлар билан суҳбатлашамиз. Internews барча қизиққанларни ушбу мураккаб, бироқ зарур суҳбатга таклиф  этади.

    Қачон учрашамиз?

    2022 йил 7 апрелда, пайшанба куни, Алмати вақти билан  соат 16:00 да ва Душанбе вақти билан  соат  15:00 да. Мулоқот тили – рус тили.

    Қандай қилиб учрашувда қатнашиш  мумкин?

    Илтимос, бу ерда рўйхатдан ўтинг, сиз шу заҳоти Zoom платформасида бўлиб ўтадиган учрашувга таклифнома қабул қиласиз.

    Шу билан бирга учрашувимиз  «Янги репортер»нинг  Facebookдаги саҳифасида  трансляция қилинади ва сиз унга бу ерда уланишингиз мумкин.

    Ўзимиз билан нима олишимиз лозим?

    Чой/қаҳва/шарбат/сув, яхши кайфият ва  амалий муносабат.

    Медиадаги аёллар учрашуви  нима?

    Internews медиадаги  аёллар учрашувлари нималарни акс эттиради ва улар қандай ўтади, бу ерда  кўриш мумкин.

    Умуман  нега аёллар муаммолари ҳақида шунча кўп гапириш керак?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хулосаларига кўра, дунёдаги ҳар  учинчи аёл  ўз ҳаётида зўравонликка дуч келади. Аёллар ҳали ҳам  иқтисодий ҳаётда тўлақонли  иштирок этиш имкониятига эга эмаслар. Масалан,  «БМТ-аёллар» ташкилоти хотин-қизлар эркакларга қараганда кўпроқ меҳнат бозорида қатнашадилар  ва кўпинча ишсиз бўлиб қоладилар, деган хулосага келди. Аёллар  эркак киши томонидан ишлаб топилган  ҳар бир долларга нисбатан 77 цент олиб, кам иш ҳақига эга бўладилар ва оила аъзолари парвариши ва уйдаги ҳақ тўланмайдиган юмушлар учун  номутаносиб равишда катта жавобгарликка  эгалар (дунё миқёсида парвариш учун  ҳақ тўланмайдиган  иш соатлари  умумий миқдорининг 76 фоизини бажарадилар). Бу бутун дунёда, шу жумладан бизнинг минтақада аёллар тўқнаш келадиган муаммоларнинг фақат бир қисмидир. Шу билан бирга, ушбу тўсиқларни олиб ташлаш орқали нафақат аёллар, балки бутун жамият ҳам фойда кўради. Гендер тенглик – барчага фойдали, шунинг учун биз  у ҳақда имкон қадар кўпроқ гапиришни истаймиз.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read