No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЖурналистлар гендер зўравонлик ҳақида қандай ҳикоя қилишлари мумкин? Жанар Секербаеванинг нутқидан...

    Журналистлар гендер зўравонлик ҳақида қандай ҳикоя қилишлари мумкин? Жанар Секербаеванинг нутқидан тавсиялар

    Ўтган жума куни ҳар йили бутун дунё бўйлаб ўтказиб келинаётган “Гендер зўравонликка 16 кун фаол қаршилик” ташаббуси бошланди. Таомилга кўра, айни кунларда медианинг ахборот йўналиши аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер зўравонликнинг турли шаклларини муҳокама қилиш ва қоралаш ҳамда камситишларга қарши курашишга қаратилмоқда. Медиалар нафақат кампания давомида, балки ҳар доим ҳам ушбу муҳим мавзу ҳақида профессионал ва ахлоқий тарзда гапира олишлари учун “Янги репортёр” “Феминита” қозоқ феминистик ташаббуси асосчиси, гендер тадқиқотларга қаратилган ижтимоий фанлар доктори Жанар Секербаева билан вебинар ўтказди. Учрашувдаги энг муҳим тезис, мисол ва тавсияларни эълон қилмоқдамиз.

    Жанар Секербаева

    Нима учун гендер зўравонлик ҳақида гапириш муҳим?

    Мамлакатларимиз мустақилликка эришган 1990-йиллардан бошлаб “гендер” сўзи илмий нашрларда мавжуд бўлган. Бу бизга “бегона ғарб”дан келган “даҳшатли” сўз эмас. Гендер – бу инсоннинг ижтимоий жинси бўлиб, у жамиятдаги шахснинг хатти-ҳаракати ва бу хатти-ҳаракат қандай қабул қилинишини белгилайди. Бу биологик жинсга тенг эмас ва буни бошиданоқ англаш керак.

    Гендер зўравонлик – кенг қамровли мавзу. Агар инсон жуда нозиктаъб оилада туғилган бўлса ҳам, барча қариндошлар низоларни мушт билан ҳал қилмаслик кераклигини тушунсалар ҳам, бу зўравонликдан ҳимояланишни кафолатламайди. Гендер зўравонлик ҳолатларига қуйидагилар киради:

    • Интим шерик томонидан зўравонлик
    • Интим бўлмаган шериклар томонидан жинсий зўравонлик
    • Одам савдоси
    • Мажбурий жинсий алоқа
    • Аёллар ва қизларнинг меҳнат эксплуатацияси ва қарам қуллиги
    • Жинсий хизмат ходимларига нисбатан жисмоний ва жинсий зўравонлик
    • Жинсий аломатларига кўра аборт
    • Қиз чақалоқларни ўлдириш ёки қизларни қасддан эътиборсиз қолдириш
    • Уруш пайтидаги зўрлашлар

    Шу билан бирга, зўравонлик фактлари айнан эркаклар томонидан содир этилган бўлиши шарт эмас – бу “она-қиз”, “қайнона-келин” ва бошқа муносабатларда ҳам бўлиши мумкин. Зўравонликнинг аксарият шакллари алоҳида эмас ва ўнлаб йиллар давом этиши мумкин. Мавзунинг нозиклиги туфайли зўравонлик ҳақидаги статистик маълумотлар деярли ҳар доим камайтириб келинган. Қозоғистондаги “Жим турманг” жамғармаси асосчиси Дина Тансарининг сўзларига кўра, ҳар куни зўравонлик бўйича 29 тагача шикоят келиб тушади, бу бир мамлакатда бир йилда 10 000 дан ортиқ ҳолат, демакдир.

    Гендер зўравонлик мавзусини ёритишдаги кенг тарқалган хатолар

    Tengrinewsдан ҳайратланарли ҳикоялар

    Жанар Секербаеванинг тақдимотидан скриншот

    Кириш қисмида муаллиф аёллар ва қизларга нисбатан раҳм-шафқат уйғотишга ҳаракат қилади. Бу қўпол хато эмас ва ахлоқ қоидаларини бузиш ҳам эмас, лекин бундай формулалар аёлларга ачиниш кераклиги ҳақидаги қарашларни озиқлантиради – уларни барибир пайдо қилади. Ҳатто визуалликда ҳам улар субъектив муносабатларга қўйилади, қизлар бўғилаётган, ўлдирилаётган, уларга кимдир бақираётган, калтаклаётган бўлади. Аёлларга жабрланувчи сифатида доимий қараш гендер зўравонлик муаммосини ҳал қилишга ёрдам бермайди. У фақат ҳамма биладиган кичик қатламни кўрсатади.

    “Караван”дан туҳмат қилиш машқи

    Жанар Секербаеванинг тақдимотидан скриншот

    “Караван” газетасида Қирғизистонда яшовчи фуқаронинг ўз фарзандларига исмини насаб қилиб беришга уриниши ҳақидаги мақола ҳам буни қандай қилмасликнинг ёрқин мисолидир. Муаллиф киноя, истеҳзо ва аёлни синдиришга уринаётганга ўхшайди.

    “Азия-Плюс”дан гендер зўравонликка қарши ҳаракат

    Жанар Секербаеванинг тақдимотидан скриншот

    Нашр ўтган йили “Гендер зўравонликка 16 кун фаол қаршилик” ташаббуси доирасида психолог, блогер, оилавий зўравонлик қурбонларига бағишланган китоб муаллифи Нигина Мамажанованинг сўзларини келтирган эди. Иқтибоснинг ўзи мунозарали, бундай баёнотлар оиладаги зўравонликни бошдан кечираётган аёлларни қоралайди. Болаликдан қизларга катталарга бўйсуниш ғояси сингдирилади, аёлларнинг гендер ижтимоийлашуви кишанларни маҳкамлайди ва уларга баъзи истакларини ифода этишга имкон бермайди — масалан, ҳис-туйғуларни изҳор қилиш ёки муайян спорт билан шуғулланиш.

    Мадинанинг иши

    Жанар Секербаеванинг тақдимотидан скриншот

    Бу ўз жонига қасд қилишга уринишдан кейин комага тушган қиз ҳақидаги иш. “Азиа-Плюс” жиноий иш бўйича адвокатнинг фикрларини келтириб ўтган. У ўз фикрида Мадина калтакланаётгани ҳақида ариза бериши кераклиги, ўз жонига қасд қилиш ҳолатини қайд этиш учун ўша жойда бўлиш зарурлигини, оила қурмасдан узоқ муддатли жинсий яқинлик қилиб келиш кўпхотинлилик ҳисобланмаслигини таъкидлайди. Бусиз эса, тергов қилинадиган нарсанинг ўзи йўқ экан. Марказда берилган фото коллажга Мадинанинг суратини жойлаштириш ҳам қизнинг ўзи айбдор деган туйғуни уйғотади – гўё у бахтиёр жуфтликнинг оилавий муносабатларига аралашиб кетган.

    Агар ўлмаса, болта билан ур

    Жанар Секербаеванинг тақдимотидан скриншот

    Муаллиф онгсиз равишда ўқувчини ҳамма нарсага аёллар айбдор деган фикрга олиб боради: улар эркакларни пул топишга мажбур қиладилар, миграцияга кетишади ва натижада тўлиқ бўлмаган оилалар пайдо бўлади ва бу вақтда болалар отасиз катта бўлади. Дарҳақиқат, низоларнинг асл сабаблари ҳақида жуда кам ёзилган, аммо бунинг сабаби шуки, бу ҳам матн билан ишлашга алоҳида ёндашувни талаб қиладиган нозик мавзу. Мақоллар ҳам бунинг сабаблари ва шакллари ҳақида ҳеч қандай тушунча бермайди, бу фольклорда доимо айбдор бўлган тулки кабидир, чунки у айёр.

    Марказий Осиё аёллари жинсий қулликка қандай тушиб қолишади?

    Жанар Секербаеванинг тақдимотидан скриншот

    Азиа-Плюс материалида психолог аёлларнинг жинсий қулликка тушиб қолишининг сабаби – уларда маълумот йўқлигини тилга олади. Бу нотўғри асос, чунки тарих маълумотсиз эркаклар юқори лавозимларга ишга олинадиган кўп ҳолатларни билади. Кўриниб турибдики, муаммо таълимда эмас, балки маълумотларнинг етишмаслиги ёки уни олишнинг иложи йўқлигида. Материалдаги аёлларнинг ҳикоялари умидсизлик ва чорасизлик ҳолатларидан сўзлайди. Бундан ташқари, материалда қаҳрамонларнинг исмлари, фамилиялари ва фотосуратлари ҳам берилган.

    “Қўрқитиб қўймоқчи эдим

    Жанар Секербаеванинг тақдимотидан скриншот

    “Чуй вилоятида аёл болаликдаги дўстини пичоқлаб қўйди. У тирик қолди ва аёлни кечирди”. Журналист аёлни маст эди деб айтади, лекин эркак ҳақида бундай дейилмаган. Ярадорга тез ёрдам чақирилган, калтакланган аёлга эса – йўқ. Яна бир масала шуки, эркаклар томонидан қилинган зўравонликни рашк билан оқлашга уринишлар мавжуд.

    Мавзуларни танлаш, қаҳрамон, эксперт ва маълумотларни излаш бўйича тавсиялар

    Жанар Секербаеванинг тақдимотидан скриншот.

    Аёллар учун инқироз марказининг журналистлар учун тавсиялари

    • Зиён етказманг. Сиз ҳикоя қилаётган одамга зарар етказмаслигингиз керак.
    • Мавзуни чуқурлаштириш. Бу ҳақда гапиришда давом этинг, туркум материаллар ёзинг, таҳлил қилишга ҳаракат қилинг.
    • Гуруҳ/инсон номидан гапирманг, улар/унинг эҳтиёжларини тушуниб олинг. Бу, айниқса, жинсий алоқа ходимлари ҳақидаги материаллар учун тўғри келади.
    • Қаҳрамонларга қайтиш. Улар зўравонликдан қандай омон қолгани, кейин нима бўлгани, уларга яна ёрдам керакми, қизиқиб кўринг.
    • Белгиланган ахлоқий меъёрлар. Таҳририят йўриқномаларини такомиллаштириш ва янги тамойилларни киритишдан тўхтаманг.

    “Янги репортёр” ОАВда гендер муаммоларига оид материалларни мунтазам равишда чоп этиб боради. Бу ерда барча материалларни ўқишингиз мумкин.

    Жанар Секербаева иштирокидаги вебинарнинг тўлиқ ёзувини ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read