No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидМедиа диаспора: Қозоғистоннинг қорақалпоқлари

    Медиа диаспора: Қозоғистоннинг қорақалпоқлари

    Гарчи Қозоғистонда уларнинг сони салмоқли бўлса ҳам бу этник гуруҳ ҳақида маълумот жуда кам: 60 000 атрофида.

    Диаспоранинг Қозоғистон билан узоқ ва мураккаб алоқалари бор. Яъни, 1925–1930 йилларда Қорақалпоқ автоном вилояти Қозоғистон АССР таркибига кирган. Бугун, ўтган йили Нукусда рўй берган тартибсизликлардан кейин ҳам қозоқ матбуоти, камдан-кам истиснолардан ташқари, диаспора ҳақида гапирмасликни афзал кўрди. Шунингдек, туркий халқларнинг тарихий ва маданий воқеликларини ёритиб борувчи бирорта қозоқ телеканали (ABAI TV, JIBEK JOLY) бу гуруҳга эътибор қаратиш орқали уларни хурсанд қилмаган. Бироқ, Марказий Осиё блогерлари диаспорани эътиборсиз қолдирмадилар:

    Расмий мухитда нима гап

    Деярли ҳар бир диаспорада мавжуд бўлган барча расмий жихатлар: на алоҳида этник ОАВ, на веб-сайт, на медиани давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шакллари қорақалпоқларда мавжуд эмас. Фақат Қозоғистон халқлари ассамблеяси порталида камтарона саҳифа мавжуд. Баъзида маълум бирлашмалар ҳақида қуруқ маълумотлар учраб қолади.

    Қозоғистон ОАВда диаспора ҳақида расмий ва ягона бир материал (бу ҳақда алоҳида) тақдим қилинганидек. Бундай матнлардан фақат маълум бир марказнинг мавжудлиги, вакиллар иштирок этадиган айрим тадбирлар ҳақида билиш мумкин, аммо тарих, тил, маданият ва ҳунармандчилик ҳақида ҳеч нарса йўқ.

    Халқона, аммо фойдали

    Муқаддас жой бўш бўлмас, дейдилар. Қорақалпоқ диаспораси ўзи ва дунёга чиқиши учун фуқаролик коммуникация ва ахборот каналларидан фаол фойдаланадиган этник гуруҳга айланди. Диаспоранинг биргина вакили томонидан юритиладиган Telegram-каналида қорақалпоқларга оид долзарб маданий ва ахборот сиёсати репостлари билан бирга этник бирлашмалар ҳаётидаги воқеаларга оид ўзига хос видеолавҳалар жой олган.

    19,6 минг обуначига эга PIKIR YouTube-канали нисбатан маълумотга бой ва қизиқарли бўлиб, асосан қорақалпоқ, камроқ қозоқ ва рус тилларида материаллар тақдим этади. Ўзбекистон ва Қозоғистондаги диаспоранинг мақоми ёки мавқеи билан боғлиқ воқеалар, учрашувлар ва концертлар ҳақида маълумот берувчи видеороликлар билан ёнма-ён.

    https://youtu.be/mgrVhwSiRXQ

    Канал кўпроқ оилавий альбом сифатида қабул қилинади, унда қорақалпоқ халқига оид барча нарсалар бафуржа жойлаштириб борилади. Шунинг учун кўплаб материаллар 50 мингдан ортиқ кўрилади, яъни улар деярли бутун диаспорани қамраб олади. Аммо маданият ва тарихга оид материалларнинг тизимли ва профессионал тақдим қиладиган ишлар ҳозирча учрамайди.

    Истисно

    “Власт” порталида эълон қилинган “Уларнинг мақсади – барча қорақалпоқ бирлашмаларини ёпиш” номли ахборот материали сарлавҳа матнида кўрсатилган аниқ маълумотга қарамай, чегараларни кесиб ўтиб, қорақалпоқ этник бирлашмаларининг бугуни ҳақида ягона тўғри ва ҳаққоний тавсиф бўлиб чиққани камдан-кам учрайдиган ҳол. Боз устига, бу биринчи шахс томонидан тушунарли тилда бир нечта вакиллар томонидан айтилган. Бир монологнинг кичик бўлагини келтирамиз, унда мавжуд диаспоранинг деярли бутун дастури акс этган:

    “БИЗНИНГ МАҚСАДИМИЗ МАДАНИЯТ ВА ТИЛНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ. БУ ЕРДА ПАРАДОКС ВАЗИЯТ: ҚОРАҚАЛПОҚЛАР КЕЛИСА ДАРҲОЛ 90 ФОИЗИ ҚОЗОҚ ТИЛИДА СЎЗЛАШГА ЎТИБ КЕТАДИ, ЧУНКИ У ЖУДА ЯҚИН ТИЛ. ЎЗАРО ҚОЗОҚЧА СЎЗЛАША БОШЛАЙДИ. УЛАРГА ҚОРАҚАЛПОҚЧА СЎЗЛА ҲЕЧ КИМ СЕНИ ОТИБ ТАШЛАМАЙДИ, ДЕЙМАН. ОЛМАОТАДАГИ ДИАСПОРАМИЗ ҚОЗОҚ ТИЛИГА ҚАРШИ ЭМАС. ФАҚАТ ЎЗ ТИЛИМИЗДА МУЛОҚОТ ҚИЛИШНИ ҲОҲЛАЙМИЗ. НАТИЖАДА ВАЗИЯТ АСТА-СЕКИН ЎЗГАРДИ: БУ ЕРДАГИ ҚОРАҚАЛПОҚЛАР ТОРТИНМАЙ ЎЗАРО ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИДА МУЛОҚОТ ҚИЛМОҚДА”.

    Тўғрисини айтамиз: Қозоғистондаги қорақалпоқларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётлари ҳақида бошқа ҳеч қандай материаллар топилмади. Ҳар бир диаспорада медиадаги муаммоларни ёритиш ва жамият, ўзи қўним топган давлат ва жамият билан мулоқот қилишнинг ўзига хос усуллари мавжуд. Баъзида агар мавжуд бўлса, унинг тарихий ватани бунда унга ёрдам беради, баъзан эса мамлакатнинг ҳиссаси аниқ намоён бўлади. Қозоғистон қорақалпоқлари ҳозирча бу алоқаларни ўзлари тиклашга ҳаракат қилмоқда; бу камтарона тарзда амалга оширилаётган бўлса ҳам, лекин ўхшаяпти.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read