Дўстлар, ўтказиб юборманг! Биз бешинчи йиллик MediaCAMP Fest учун рўйхатдан ўтиш бошланганини эълон қилишдан мамнунмиз! Бу йил у 1-3 июль кунлари Олмаота шаҳрида “ЎТМИШ. ҲОЗИР. КЕЛАЖАК” шиори остида ўтказилади.
Биз таклиф этилган маҳаллий ва халқаро маърузачилар билан бирга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон медиа трендлар, воқеалар ва медиа ҳамжамиятлари муаммоларини муҳокама қиламиз.
Бу йил MediaCAMP FEST нималарга бағишланган?
Фестивалнинг бу йилги муҳокама дастури ҳам Марказий Осиё минтақаси, ҳам МДҲ сарҳадларида медианинг Ўтмиши, Бугуни ва Келажагини тушунишга ҳаракат қилишга қаратилган. Бизнинг СССР билан боғлиқ умумий тарихимиз узоқ вақт давомида империя жозибаси остида яшаган халқлар онгини мустамлакачиликдан чиқаришнинг аҳамиятига бағишланган мунозараларда қайта англаш ва туб янги бурилишлар жараёнини бошдан кечирмоқда.
Биз минтақа медиа маконининг ўтмиши ва келажагини қандай кўришимиз, мустамлакачиликка қарши йўналишлар оммавий коммуникацияларда қандай акс этаётгани, таҳририятларни бошқаришда журналистлар ҳуқуқи ва бизнес-жараёнларнинг бузилишини таҳлил қиламиз, сунъий интеллект ва телевидениенинг Интернетга ўтиши ҳақида гаплашамиз.
MediaCAMP Fest майдонида, шунингдек, 2023 йил учун Медиа истеъмоли ва медиа саводхонлигини ўрганишнинг дастлабки натижалари тақдим этилади. Иштирокчилар контент тарғиботи ва аудиторияни жалб қилиш, суриштирув ҳамда иқтисодий журналистика ва бошқа кўплаб мавзудаги маҳорат дарсларида қатнашишлари мумкин. Шунингдек, фестивалда Internews MediaCAMP лойиҳасининг беш йил давомида эришган энг яхши лойиҳалари ва йирик ютуқларини тақдим этади, улар сиз азиз ҳамкорларимизсиз ҳеч қачон амалга ошмас эди.
Фестивалда қандай иштирок этиш мумкин?
Фестиваль сайтида рўйхатдан ўтиш бошланган. MediaCAMP Fest эшиклари ҳамма учун очиқ! Иштирок этиш бепул, лекин биз фақат MediaCAMP Award маърузачилари ва финалчилари учун турар жой ва саёҳат харажатларини тўлаб беришимиз мумкин.
Бундан ташқари, фестивални онлайн тарзда Mediafest.asia сайти, Facebook саҳифаларимиз ва YouTube каналларимиз орқали томоша қилиш мумкин.
Facebook|Internews Қозоғистон, Facebook|Internews Тожикистон
Youtube|Internews Қозоғистон, Youtube|Internews Тожикистон
MediaCAMP Fest ҳақида биринчи марта эшитаётганлар учун
Бу самимий учрашув бўлиб, унда эришилган ютуқ ва муаммоларимизни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва истиқболларни муҳокама қилишимиз мумкин. MediaCAMP Fest Internews томонидан 2019 йилдан бери ўтказиб келинади. Фестиваль веб-сайтида сиз ўтган йиллардаги сессиялар дастури ва ёзувларини кўришингиз мумкин.
MediaCAMP Award
Фестивалнинг асосий тадбирларидан бири – MediaCAMP Award журналистлари йиллик танловининг финалидир. Иштирок этиш учун аризалар ҳали ҳам қабул қилинмоқда ва сиз ўз материалларингизни номинациялардан бирига юборишингиз мумкин. Буни 2023 йил 31 мартгача амалга оширсангиз бўлади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги танлов тафсилотлари.
Финалчиларнинг ишлари ва MediaCAMP Award-2022 натижалари билан фестиваль веб-сайтида танишишингиз мумкин.
Кўришгунча!
MediaCAMP Fest АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали амалга оширилган Америка халқининг кўмагида ва Internews томонидан USAID молиявий кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва бу USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.