No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистон теле ва видео каналлари журналист ва блогерлари учун "Муваффақиятли интервью қандай олинади" мавзуида...

    Ўзбекистон теле ва видео каналлари журналист ва блогерлари учун «Муваффақиятли интервью қандай олинади» мавзуида тренинг

    2023 йил 22-24 май кунлари Internews халқаро ноҳукумат ташкилоти таниқли телебошловчи, журналист ва «Enter-навык. Как достигать большего, убеждая словом» китоби муаллифи, тренер Дилбар Файзиева билан Ўзбекистон теле ва видеоканаллари журналист ва блогерлари учун “Муваффақиятли интервью қандай олинади” мавзуида уч кунлик бепул онлайн тренинг ташкил қилади.

    Интервью журналистиканинг нафақат энг оммабоп ва изланувчан жанри, балки энг мураккаб жанри, балки журналистдан ажойиб интервью олиш маҳоратини, жуда кўп тайёргарлик ишларини, қаҳрамонга сезгир ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, суҳбатдошда ҳис-туйғулар уйғотиш, йўналишни белгилаш ва суҳбатнинг динамикасини сақлаш қобилиятини ҳам талаб қилади. Агар қаҳрамон интервьюга рози бўлса, лекин муҳим саволларга жавоб беришдан бош тортса нима қилиш керак, агар суҳбат сиз кутганингиздек ўтмаса, қандай қилиб хотиржамликни сақлаш керак. Онлайн тренинг давомида Ўзбекистон теле ва видеоканаллари журналистлари ҳамда блогерларига интервью олишнинг янги услуб ва усулларини ўзлаштиришга, касбий даражасини оширишга ёрдам берилади.

    Тренингда сиз нима учун тайёргарлик интервью ишининг энг муҳим босқичи эканлигини, интервью олувчининг коммуникатив компетенциясини қандай ривожлантириши мумкинлигини ва жонли суҳбатнинг хусусиятлари нимада эканлигини, шунингдек, ёзиб олинган материални кўрсатиш ёки нашр этишда қандай тафсилотларга алоҳида эътибор бериш кераклигини билиб оласиз.

    Онлайнтренинг давомида ёритиладиган ва муҳокама этиладиган мавзулар:

    • Суҳбат учун тўғри манзара ва форматни қандай танлаш мумкин
    • Суҳбат қаҳрамонининг шахсиятини ўрганиш
    • Сценарий ва устувор саволлар рўйхати
    • Режиссёр ва/ёки оператор учун техник топшириқни қандай тузиш керак
    • Жонли суҳбатлар хусусиятлари ва суратга олиш жараёнининг муҳим тафсилотлари
    • Суҳбат қаҳрамони ва мавзусига тингловчилар эътиборини қандай жалб қилиш керак
    • Ижтимоий тармоқларда интервью парчаларидан қандай фойдаланиш керак

    Тренинг нафақат назарий материални тақдим этишни, балки иштирокчилар томонидан амалий топшириқларни ишлаб чиқиш ва гуруҳларда ишлашни ҳам ўз ичига олади. Топшириқларни бажариш учун барча иштирокчилар шахсий компьютер ва барқарор интернет алоқасига эга бўлиши керак.

    Онлайн тренинг ўтказиш саналари: 2023 йил 22-24 май. Ўқув дастури Zoom платформасида ҳар бири икки ярим соат давом этадиган учта вебинарга мўлжалланган (вебинарлар жадвали ҳақида кейинроқ маълумот берамиз).

    Таълим ўзбек тилида.

    Тренингда иштирок этиш учун аризалар 14 май, Тошкент вақти билан соат 23.00 гача қабул қилинади.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.

    Барча саволлар билан ekhmelevskaya@internews.org манзилига мурожаат қилинг.

    Мазкур тренинг Америка халқининг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатган ёрдами асосида Интерньюс томонидан амалга ошилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Унинг мазмуни бўйича масъулият Internews га юклатилади ҳамда у USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read