No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишТомошабинларсиз ток-шоу. Коронавирус пайтида журналистлар фаолияти

    Томошабинларсиз ток-шоу. Коронавирус пайтида журналистлар фаолияти

    ”Менга тегишли эмас” деманг. Ҳозир кўчага камроқ чиқиш нима учун муҳим? деб ёзади kun.uz Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг огоҳлантиришига қарамай, кўчага чиқиш тақиқланади. Аҳоли эса наҳорги ошларга ташриф буюришмоқда, чойхоналарга боришмоқда. Бозорларда, савдо расталарида кўплаб инсонларни учратиш мумкин. Оммавий карантин шароитида мамлакат ОАВлари ахборот таъминотининг асосий бўғинига айланди. Вилоятларга қатновчи ҳайдовчиларнинг инсонпарварлиги ҳам ижобий жиҳат. Ижтимой тармоқларда Тошкентдаги олий ўқув юртларида таҳсил олувчи талабалар ўз вилоятларига бепул элтиб қўйилгани тўғрисида кенг оммага маълум қилинди. Айни дамда 1000 да ортиқ талабалар соғ-саломат оиласи бағрига етиб олди. ”Янги репортёр” коронавирус билан оғриганлар сони кўп бўлган мамлакатларда иш қандай йўлга қўйилгани билан танишди.

    Италия тажрибаси

    Италияда айрим онлайн нашрлар кундалик вазифаларнинг 90 фоизини масофавий форматга ўтказдилар. Бу ОАВда мақолалар ва баъзи рукнларни, айниқса воқеа жойидан репортажлар сонини қисқартириш заруратини келтириб чиқарди. Ёки яна бир мисол: журналистлар мутахассислар билан суҳбатни телефон орқали ёзиб олади, бу пайтда мутахассислар ҳам уйда бўлишади.

    Иш жойида бўлиши керак бўлган радио ва телевидениеда ишлайдиган мухбир, бошловчи ва техник жамоалар учун иш жойлари алоқани минималлаштириш учун бир-биридан ажратилган.

    Баъзи ҳудудларда журналистлар фақат матбуот анжуманлари ва брифингларни ёритишга мажбур бўлмоқдалар, уларнинг айримлари онлайн шаклида бўлиб ўтмоқда, бу эса таркибнинг миқдори ва сифатини ҳам чеклаш имконини беради.

    Аммо бу чоралар журналистлар вирус юқтирмайди, деган кафолатни бермайди. Италиялик журналист, Quarta Repubblica телебошловчиси Никола Порро коронавирус касаллигини юқтириб олди ва у ҳозир уйда ўзини изоляцияда сақламоқда. Il Giornale маҳаллий нашрига берган интервьюсида у дўстлари касалликка чалинганидан кейин эътиборли бўлаётганликлари ҳақида гапирди:

    – Сиз “коронавирус” атамасини тилга олишингиз билан, ижтимоий цензура ишга тушади. Бугунги кунда асосий фикр – сиз атрофингиздаги барча одамлар учун радиоактив объектга айландингиз. Мен тўқнаш келган ҳар бир киши карантинга олиниши керак, яъни мен унинг учун ўта ноқулай вазият яратдим.

    Йирик халқаро нашрлар ишидаги ўзгаришлар

    Американинг баъзи штатларида фавқулодда ҳолат жорий қилинишига жавобан The New York Times, The Wall Street Journal ва CNN каби ахборот агентликлари ўз ходимлари учун мамлакат ичида ва бутун дунё бўйлаб хизмат сафарларини чекладилар. Шундай бўлсада, янгиликлар нашрлари ҳамон масофадан туриб ишлаш форматига ўтганлари йўқ.

    Ҳозирча таҳририятда ишлар қизғин давом этмоқда – кўплаб жамоалар эксклюзив ҳамда долзарб янгилик маҳсулотларини ярата олдилар ва улар дарҳол машҳур бўлиб кетди. Масалан, CNN Coronavirus: Fact vs. Fiction кундалик бепул подкастини ишга туширди. Унга бош тиббий мухбир Санжай Гупта бошловчилик қилмоқда. Quartz эса касаллик ҳақида сараланган хабарлардан иборат Coronavirus: Need to Know янгиликлар жўнатмасини йўлга қўйди. USA Today ҳам Coronavirus Watch лойиҳасида ўқувчиларнинг коронавирус ҳақида саволларига ишончли манбаалар орқали жавоблар бера бошлади. The Dallas Morning News каби маҳаллий нашрлар пандемиянинг айнан Техас штати ва техасликларга қандай таъсир қилаётганини ёритмоқда.

    Daily Beast мухбири Максвелл Тани бошқа таҳририятлар вирусдан эҳтиёт бўлишнинг ўзига хос чораларини кўришаётганини айтиб берди:

    – Ўтган ҳафта Business Insider бош директори Генри Блоджет ходимларга ҳамкасблар билан қўл сиқиб кўришишнинг муқобил шаклини – масалан, тирсак ёки оёқни бир-бирига текказиш мумкинлиги таклифини айтиб, электрон почта орқали хат юборган.

    Таҳририятларга инқироз шароитида ишлаш учун бешта тавсия:

    • Янги ахборот кун тартиби. Коронавирус инқирози оммавий ахборот воситаларига янги кун тартибини олиб чиқди: энди асосий эътибор эпидемияга оид вазиятни ёритишга қаратилмоқда. Шунингдек, келгуси ҳафталар учун баъзи тадбир ва ахборот учрашувлари мажбурий мавзулар сафидан чиқарилди. Бир томондан, бу ОАВдан режадаги тадбирларни ёритишнинг муқобил шаклларини излашни талаб қилади; бошқа томондан эса, ушбу маълумот бўшлигидан ўқувчи бошқа шароитларда топа олмайдиган янги мавзуларни таклиф қилишда фойдаланиш мумкин.
    • Янги ахборот ракурсларини излаш. Аксарият ахборот воситалари ушбу инқирознинг оқибатларини соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт мавзуларидан ташқарида ёритмоқдалар. Ушбу эпидемия кўплаб бизнес соҳаларига таъсир кўрсатди, айрим компанияларда эса бу вазиятдан чиқишга ёрдам берадиган ечимлар мавжуд. Бу каби бурилишлар инқирозга оид воқеаларни яратиш учун фойдали восита бўлиши мумкин.
    • Фрилансда ишлаш. Таҳририятда масофадан туриб ишлашни жорий этиш янгилик эмас, балки журналист ва ОАВ ўртасидаги муносабатнинг ўзгариши. Нашр штатдан ташқари ходимлар билан янада мослаштирилган усулда ишлашни бошлайди. Энди, эҳтимол, бу бошқа вазиятда етарли вақт бўлмайдиган мураккаб мавзу, суҳбат, репортажлар устида ишлаш учун энг яхши фурсатдир. Муҳаррир ўз журналистлари, уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжлари ҳақида билиши коронавируснинг олдини олишда энг самарали восита бўлиши мумкин – шунинг учун янада мураккаб материалларга буюртма бераверинг.
    • Алоқалар инқирози. Ҳукумат томонидан инқирозга қарши қабул қилинган баъзи чоралар у ёки бу шаклда кўплаб компанияларга таъсир кўрсатди: супермаркетлар ва дўконларда маҳсулотларнинг етишмаслиги, концерт, спорт тадбирлари ва бошқа йирик тадбирларнинг бекор қилиниши. Ушбу ташкилотларнинг барчаси инқироз сценарийсига тайёрланишлари керак. Матбуот учун тўғри ечим сўровга жавоб вақти кечиктирилишидан келадиган зарарга мутаносиб инқирозли алоқа режасини тузишдир. Бошқача айтганда, энди маълумотни етказиш тезлигига эътибор қаратиш керак.
    • Ички алоқалар. Ходимлар билан доимий мулоқотда бўлиш жуда муҳимдир. Ташкилотнинг барча аъзолари нашрда нималар бўлаётганидан хабардор бўлиши керак. Худди шу тарзда, компания ходимларининг соғлиғи билан боғлиқ ҳар қандай муаммо ҳақида хабар бериш ва фавқулодда вазият протоколларини зудлик билан қабул қилиш имконини берадиган алоқа тизимларини жорий этиш лозим.

    Материал Dircomfidential, Niemanlab хабарлари асосида тайёрланди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read