No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишИнсон – бу портал. Евгений Кулаков ОАВга самарадор ёндашув ҳақида

    Инсон – бу портал. Евгений Кулаков ОАВга самарадор ёндашув ҳақида

    Самарадор ёндашув – бу ўқувчилар хоҳлаган нарсани, улар истаган жойда ва улар учун қулай ҳар қандай шаклда тақдим қилишдан иборат. Оммавий ахборот воситаларида, агар сиз аудитория учун муваффақиятли ва зарур бўлган ноёб маҳсулот яратмоқчи бўлсангиз, ушбу тамойил том маънода зарурдир. У қандай яратилади? Нималарга эътибор бериш керак? Кейинги қадамлар нималардан иборат? Кўп йиллик тажрибага эга мутахассис, журналист ва муҳаррир Евгений Кулаков (MediaToolbox) ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

    Нимадан бошлаш керак?

    Бизнес ва фойдаланувчида рақамли маҳсулот ўзаро таъсири юз бериши учун уларнинг олдиларига қўйган мақсадлари бир-бирига мос келиши керак. Маҳсулотни тушунарли, аниқ ва мантиқли бўлиши учун аниқ ривожланиш схемаси мавжуд. Уни Adaptive Path компанияси асосчиси ва таъсисчиси Жесс Гарретт ишлаб чиққан. Компания дунёда фойдаланувчиларга қулай сайтлар яратиш бўйича маслаҳатлар берувчи биринчи компания ҳисобланади. Айрим сайт яратувчилар ишни дизайндан бошлашади, бу мутлақо бефойда, чунки дастлаб мавҳумликдан бошлаб, аста-секин аниқ йўналишларни қўшиб бориш лозим:

    1. Стратегияни аниқлаб олиш.
    2. Маҳсулотингиз таклиф қила оладиган имкониятлар тўпламини аниқлаш.
    3. Тузилиш – у қандай тартибда тақдим этилади?
    4. Жамлаш – маҳсулотингиз шакл-шамойили қандай бўлади?
    5. Сиртқи кўриниш (дизайн) – эстетика ишланма жараёнини якунлаши лозим.
      Интерфейс объектларини ўзингизнинг мақсадларингизга йўналтирган ҳолда жойлаштиринг.

    Таҳририят бошқарувда нимани назорат қилиши керак?

    Ҳар қандай маҳсулот яратилишида ресурслар талаб этилади: инсон, молия, ускуна ва жихозлар, заковат. Уларнинг айримлари тугаб қолиши мумкин, баъзилари чексиздир. Сизнинг асосий компетенциянгиз – бу интеллектуал ресурс, сизнинг бозордаги ўзгаришларга мослашишингиз.

    Аудитория: бу инсонлар ким? улар нима исташади? улар хоҳлаган нарсаларини олишлари учун қандай имкониятлари бор? Янги маҳсулот яратиш жараёнида бирортасини танлаб олиш мақсадида аудиторияни тушунишингиз ва улар учун эксклюзив нарса яратишингиз керак.

    Контент (таркиб): биз унинг учун қандай таркиб яратяпмиз? Аввал ушбу банд энг муҳими саналган ва таркиб ҳамон қирол, аммо бугун асосий эътибор тарқатиш тизимига кўчди.

    Ходимлар: ушбу таркибни ким яратади? Асосий муаммо – ҳаваскорларнинг профессионалларни сиқиб чиқариши. Замонавий таҳририятлар ўзгарди, энди мультимедия мутахассисларига талаб юқори – жамоанинг ҳар бир аъзоси ҳамма нарса қила олади.

    Тарқатиш ва қадоқлаш: ўқувчиларга материалларни қандай, қайси формат ва дизайнда етказишни режалаштиргансиз? Ўтган йили аудиториянинг мобил қурилмалардан фойдаланиш кўрсаткичи 50 фоизни ташкил этди, шу нарсага эътибор беринг. Агар фақат қоғозда ёки фақат интернетда сизни ўқиётганларига амин бўлсангиз, эҳтимол сиз ўз ўқувчингизга танлаш имконини қолдирмаяпсиз.

    Метрикалар: Сиз учун аниқ бир лойиҳанинг муваффақияти нимани акс эттиришини аниқланг. Бугун асосий кўрсаткич – ўқувчиларни жалб қилиш ёки эътиборини тортиш.

    Монетизация: сизнинг потенциал реклама берувчиларингиз ким, нима учун улар айнан сизнинг маҳсулотга қизиқишлари керак?

    Маҳсулот яратишда матбуотни истеъмол қилиш қандай ўзгараётганини ҳисобга олиш муҳим. Бугун учун долзарб бир нечта трендлар:

    • Янги авлод учун компьютерлар эскирди. Ҳар кимнинг смартфони бор. Шу билан бирга, турли хил каналлар бир-бирини йўқота олмайди, ҳамма нарса билан шуғулланинг. Агар шундай қилмасангиз, аудиторияни йўқотасиз – уларни рақобатчилар эгаллаб олади.
    • Интернет журналистика маданияти ўзгарди. Тезкор янгиликлар “оқшом вақти”ни кутиб туролмайди, улар қабул қилиниши биланоқ дарҳол эълон қилинади, биринчи навбатда, тезкор мобил платформаларда.
    • Инсон – бу портал. Ахборот юкламасининг ортиши инсонни бездириб, баннер рекламалари, фотосуратлар ва бошқа нарсаларга эътиборсиз қилиб қўйиши мумкин.
    • Статистикага кўра, биз телефонни кунига ўртача 220 марта қўлимизга оламиз. Ҳар бир манбага бўлган эътибор камаймоқда. Вазифанинг кўплиги чалғишга олиб келади. Одамлар маълум қайсидир мавзуни кўриш учун келишади. Давомийлик қисқа, одамлар ўқимасдан, қисқа ногоҳ билан материални назардан ўтказади.
    • Бугун пул топиш фақат трафикка қараб қолган эмас. Реклама берувчиларда бошқа моделларга буюртмалар бор: улар сифатли, жалб қилинган ўқувчи бўлишини исташади, шунинг учун тош босмас мавзулар қаторида бўлишга тайёр эмаслар. Муҳаррирлар ҳам молиявий муаммоларнинг янги, инновацион, ижодий ечимларини излашлари лозим.

    Маҳсулотни нима ўзига хос қила олади?

    Ҳар бир маҳсулот / восита / хизматнинг маълум параметрлари, хусусиятлари, ўзига хосликлари мавжуд. Улар уч хил кўринишда бўлади:

    • Базавий — сизнинг асосий функция/вазифангиз (электрон почта учун – хатларни юбориш ва қабул қилиш).
    • Атрибут/алоҳида хусусиятлар – мени рақобатчилардан ажратиб турадиган нарса (талабалар учун электрон почта).
    • Киллер-фича – ҳеч ким такрорлай олмайдиган ноёб ўзига хослик (Google-почтадаги сўнгги хатни бекор қилиш).

    Навбатдаги қадам қандай?

    Қандайдир ўзига хос ахборот маҳсулотини яратганингизда – янгилик, интервью, суриштирув, – энди бундан кейин навбатдаги қадам қандай бўлишини тушунишингиз керак. Жавоб оддий: албатта, сотиш! Бунинг учун ўз ишингиз натижасини бизнес маҳсулот сифатида қабул қилиш муҳимдир:

    • Харидор сизнинг маҳсулотингиздан айнан нима олиши мумкин? Масалан, ўнта кабутари бўлган болага, эҳтимол, ўн биринчиси керак эмас.
    • Нималар қиймат бўла олади? Ўқувчилар айнан сизнинг вазиятга аниқ баҳо беришингизни ва уни аудиторияга қандай етказа олишингизни қадрлашади. Янгиликлар ҳаммада бир хил. Сизнинг янгилик/маҳсулот/сайтингиз қайсидир жиҳати билан айнан сизники бўлиб қолиши керак. Ушбу жиҳат сизнинг маҳсулот учун ноёб таклиф вазифасини ўтайди.
    • Одам ўз эътиборини нималарга қаратишга тайёр? “Ўз эҳтиёжларини қондирадиган нарсаларга”, деб айтасиз ва сиз мутлақо ҳақсиз. Бироқ, бу ерда эҳтиёт бўлиш керак, чунки “бохабар бўлиш” зарурати аслида “мен кўп нарсани билишни эмас, асосий нарсани билишни хоҳлайман” деган маънони англатади.
    • Маҳсулотингиз эвазига тўлов сифатида нима олишни истайсиз? Диққат турли нарсалар билан ифодаланиши мумкин: ўқувчилар келишида, уларнинг содиқ қолишида, улар муносабат билдиришларида.

    Евгений Кулаковнинг маърузалари АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги USAID кўмаги билан MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида MediaCAMP Business Lab’да бўлиб ўтди.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read