2020 йил 16 – 17 декабрь кунлари Internews Network халқаро ноҳукумат ташкилоти Ўзбекистонлик профессионал журналистлар учун “Интернетда нафрат ва адоват тили” мавзуида онлайн-тренинг ташкил этади.
Биз ҳаётда кўпинча кимнингдир дилига жароҳат етказувчи фикрлар, гап-сўзларга дуч келамиз. Аксарият ҳолатларда бунда адоват тили (Hate Speech) акс этади. Бу қандай ҳолат? У нимаси билан хавфли?
Ўзбекистон, мамлакат оммавий ахборот воситалари учун радикаллаштириш ва ёлғон хабарлар тарқатишни бартараф этиш, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, одам савдоси ва меҳнат муҳожирлари муаммолари долзарб ҳисобланади. Аксарият ҳолларда журналистлар айни шу муаммоларни ёритаётганда хатога йўл қўядилар. Матнларда, фикр билдирганда адоват тилидан холи бўлиш мумкинми? Нафрат тилини қандай аниқлаш ва тарқалишининг олдини олиш лозим?
Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
- Сўз эркинлиги нима?
- Адоват тили нима?
- Адоват тилидан қандай қилиб дунё ва Марказий Осиё мульти тиллар медиа-муҳитида фойдаланилади?
- Адоват тилидан фойдаланишнинг қандай жиҳатлари мавжуд?
- Журналистлар томонидан ишлатиладигантқайси сийқаси чиққан иборалар ва стереотиплар(босма қолиплар) зиддиятга олиб келади, нима учун ва бунга қандай қилиб йўл қўймаслик мумкин?
- Ҳал этиш усуллари, ечимлар ва амалиёт.
Бундан ташқари криминаллаштириш чек-чегаралари ва сўз эркинлигини чеклаш эҳтимоллари, ҳуқуқий аспектлар, журналистлар душманона билдирилган фикрлардан иқтибос келтирганда қилган хатолар ва уларга йўл қўймаслик усуллари ҳақида сўз юритилади, этика, жумладан, ўзини-ўзи синовдан ўтказиш, тинчликпарвар журналистика элементлари ва турли-туман фикрларни ёритиш масалалари кўтарилади.
Онлайн-тренинг ўтказиладиган сана: 2020 йил 16 – 17 декабрь. Тренинг Zoom платформасида ўтади, ҳар бири уч соат давом этадиган иккита вебинардан таркиб топади, вебинарлар жадвали ҳақида кейинроқ хабар қиламиз. Тренингдан интерфаол мунозаралар, намуналар, визуал контентлар ва машқлар ҳам ўрин олади.
Ўқиш тили: Рус / Ўзбек (Синхрон таржима).
Мураббий: Инга Сикорская — Марказий Осиёдаги Тинчлик ўрнатиш ва медиа технологиялар мактаби директори.
Аризалар 2020 йил Тошкент вақти билан 2020 йил 9 декабрь соат 23:00 га қадар қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш учун илтимос онлайн-шаклни тўлдиринг.
Барча саволлар бўйича ekhmelevskaya@internews.org. электрон почта манзилига мурожаат қилинг.
Лойиҳа АҚШ халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиёнинг MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.