No menu items!
More
    ДомойИмкониятларInternews илмий журналистика Мактабини ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқда

    Internews илмий журналистика Мактабини ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқда

    2021 йил 18-29 январь кунлари Internews Марказий Осиёда биринчи фан ва тиббиёт журналистикаси Мактаби машғулотларини ўтказади. Биз илм-фан ва тиббиёт соҳаларини ёритувчи муҳаррирлар, тарғиботчилар, матбуот ва жамоат ташкилотларини ҳамкорликка чорлаймиз. Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда фаолият юритувчи ҳамкорлар танлов асосида саралаб олинади.

    Мактаб дастури Internews экспертлари ва ҳамкорларнинг биргаликдаги фаолияти натижаси бўлади. Биз унинг 14 та интерактив машғулотлардан иборат бўлишини режалаштирганмиз, машғулотлар Internews таклиф қилган мутахассислар ва ҳамкор ташкилотларнинг мураббийлари билан биргаликда олиб борадилар.

    Биз ҳамкор ташкилот ходимларидан қуйидаги малакаларни кутиб қоламиз:

    • рус ва миллий (қозоқ, тожик, ўзбек) тилли матбуотда муҳаррир сифатида иш тажрибаси.
    • медиа-тренер, тренинглар муаллифи сифатида иш тажрибаси
    • фан ва тиббиёт соҳаларидаги билимлар
    • мутахассис ва таржимонларни жалб қилиш имконияти

    Агар ҳамкор ташкилотлар ходимлари аввал ҳам бошқа мамлакатлардаги фан ва тиббиёт журналистикаси Мактабларида ушбу йўналишларда иштирок этган бўлсалар, бу мамнуният билан қабул қилинади. Ҳамкорлар моддий қўллаб-қувватланади.

    Ҳамкорлар учун Мактаб машғулотларида иштирок этиш онлайн таълимнинг янги стандартлари билан танишиш учун ўзига хос тренингга айланади. Мактаб 18-29 январь кунлари рус тилида миллий тилларга таржима қилиш орқали ўтказилади, ҳамкорлар мутахассислар билан биргаликда тренер сифатида қатнашадилар ҳамда қозоқ, тожик ва ўзбек тилларида гуруҳ бўлиб ишлайдилар. Тренинг тугагандан сўнг, ҳамкор ташкилот мутахассислари февраль ойи давомида иштирокчиларга устозлик дастурини давом эттирадилар. Биринчи фан ва тиббиёт журналистикаси Мактабида ҳамкор сифатида иштирок этиш уларга ушбу йўналишда миллий тилларда ўз дастурларини яратиш имконини беради. Ушбу ишлар учун ҳамкорларга танлов асосида молиявий кўмак кўрсатилади. Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон жамоалари ёки якка мураббийлар ҳамкорлик дастурида иштирок этиш учун учта мамлакатда биргаликда ёки ҳар бир мамлакатда алоҳида ариза тақдим этишлари мумкин.

    Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳаволадаги онлайн-аризани 2020 йил 14 декабргача тўлдиринг.Натижалар 16 декабрга қадар эълон қилинади.

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read