Internews ташкилоти 8 февралдан 25 февралгача аудиторияни қандай ва нима учун матбуотга жалб қилиш масаласига бағишланган бепул веб-семинарлар туркумини ўтказади.
Биз нима учун бугунги кунда жамоатчиликни шакллантириш, фойдаланувчилар билан самарали, икки томонлама алоқалар матбуот ривожланиш стратегиясининг ажралмас қисми бўлиши кераклиги ҳақида суҳбатлашамиз.
Ушбу ўзаро таъсирни яратиш ва сақлаш, уни турли муаммоларни ҳал қилишга йўналтириш учун қандай воситалардан фойдаланиш керак.
2021 йил 8 февралда “Марказий Осиёда муваффақиятли ҳамкорлик лойиҳалари” биринчи веб-семинари бўлиб ўтади.
Биз Марказий Осиёда мавжуд бўлган ёрқин ташаббуслардан бошлаймиз. Муаллифлар лойиҳаларни тайёрлаш, ишга тушириш ва сақлаш жараёни, уларни матбуотда амалга ошириш тўғрисида суҳбатлашадилар.
Биз ННТ ва давлат идоралари мутахассисларини жалб қилишнинг хавф-хатарлари, хатолари ва тажрибаси ҳақида гаплашамиз, матбуот учун бундай ҳамкорликнинг истиқболлари ва фойдаларини муҳокама қиламиз.
Веб-семинар давомида Internews мутахассислари аудиторияни жалб қилиш лойиҳаларини яратиш бўйича Internews медиа-грантлар танлови тўғрисида савол-жавоблар ўтказадилар.
11 февраль куни Мария Рзаева (“Бумага” Санкт-Петербург, Россия) “жозибадор аудитория” мавзуида матбуот ривожлантириш стратегиясини яратиш ҳақида сўз юритади. Уларнинг ёрдами билан қандай вазифаларни ҳал қилиш мумкин, нимадан бошлаш керак, нимага эътибор бериш лозим, нимага тайёр туриш талаб этилади. Веб-семинарда иштирок этинг.
18 февраль куниги веб-семинарда медиа мутахассис, медиа-тренер, продюсер Ержан Сулейменов (Қозоғистон) лойиҳа учун аудиторияни қандай танлаш ва муайян аудитория учун қандай лойиҳани қуриш бўйича сўз юритади. Ушбу веб-семинарда жалб этувчи стратегиялар ёрдамида матбуотнинг обрўсини моддийлаштириш ва мустаҳкамлаш имкониятлари муҳокама қилинади ҳамда ҳамкорлик воситалари ўрганилади. Веб-семинарда иштирок этинг.
25 февраль куни веб-семинар аудиторияни жалб қилиш лойиҳалари учун аниқ форматларга эътибор қаратади. Нима ва қайси сайтларда бу нарса самаралироқ ишлайди? Онлайн ва офлайн реклама акциялари, сўровномалар, суҳбатлар, ток-шоулар ва бошқалар. Амалий дарс интерактив шаклда ўтказилади – биз сизнинг фикрларингизни муҳокама қиламиз, аниқ ҳолатларни таҳлил қиламиз ва саволларга жавоб берамиз. Веб-семинарда иштирок этинг.
Веб-семинарлар Zoom платформасида, аудиторияни жалб қилиш лойиҳалари учун медиа-грантлар танлови доирасида ўзбек, қозоқ, тожик ва рус тилларига таржима қилинган ҳолда ўтказилади. Грантлар тўғрисидаги маълумотлар кейинроқ эълон қилинади.
Сиз бутун туркум давомида ёки хоҳлаган веб-семинарда иштирок этишингиз мумкин. Вебинарларда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш бу ерда. Барча вебинарлар Нур-Султон вақти билан соат 17:00 да бўлиб ўтади.
Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда. Дастур ҳақида кўпроқ маълумотларни бу ерда ўқинг.
Ташкилот ҳақида батафсил: Internews-Қозоғистон.