No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистондаги онлайн медиалар муҳаррир ва журналистлари учун илғор мультимедиа журналистикаси бўйича тренинг

    Ўзбекистондаги онлайн медиалар муҳаррир ва журналистлари учун илғор мультимедиа журналистикаси бўйича тренинг

    Internews халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистонда замонавий мультимедиа журналистикасини ривожлантиришга кўмаклашишда давом этади. 2022 йилнинг 8-11 декабрь кунлари Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) мультимедиа бўйича маълум тажрибага эга ва ўз малакасини оширмоқчи бўлган онлайн медиалар муҳаррир ва журналистлари учун тренинг ташкил қиламиз. Тренинг, шунингдек, ҳамкасбларингизга билим ва кўникмаларни мураббий сифатида беришингиз учун асос яратади. Бизнинг биринчи даражали мультимедиа тренингларимиздан, жумладан, Мобил журналистика (MOJO) машғулотларидан ўтган иштирокчилар ариза топширишлари мумкин.

    Тренинг давомида кўриб ва ишлаб чиқиладиган мавзулар:

    • Фотосуратларнинг долзарблиги ва сифатини қандай ошириш мумкин;
    • Самарали қисқа видео ишлаб чиқариш;
    • Мураккаб инфографика ва маълумотлар визуализацияси қандай яратилади;
    • Қамровли мультимедиа лойиҳасини яратиш;
    • Мультимедиа воситалари, хизматлари ва усулларининг шарҳи;
    • Тренинг қандай шакллантирилади ва ўтказилади.

    Барча иштирокчиларда шахсий компьютер ва етарли хотирага эга смартфонга эга бўлиши лозим. Тренинг жараёнида амалий машғулотлар ва амалий вазифалар билан шуғулланилади. Визуализация, мультимедиа ва мобил журналистикага (MOJO) алоҳида эътибор қаратилади.

    Тренерлар:

    • Юрий Звягинцев — муҳаррир, ношир, халқаро медиа-тренер, мультимедиа журналистика бўйича эксперт.
    • Марат Содиқов – мобил журналистика бўйича медиа-тренер (MOJO).

    Ўқитиш тили: рус тилида, ўзбек тилига синхрон таржима билан.

    Тренингда иштирок этишнинг муҳим шартига эътибор беринг!

    Тренинг Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) офлайн режимда ўтказилиши сабабли тренингда қатнашиш учун чегарани кесиб ўтишда амалдаги халқаро паспорт (қизил) талаб қилинади. Internews паспорт олиш масаласида кўмак кўрсатмайди. Паспортга эга бўлиш аризачининг зиммасида. Халқаро паспорти бўлмаган номзодларнинг тренинг учун аризалари кўриб чиқилмайди.

    Ҳужжатлар 20 ноябрь, Тошкент вақти билан соат 23.00 гача қабул қилинади.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.

    Барча саволлар билан ekhmelevskaya@internews.org манзилига мурожаат

    қилинг.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read