No menu items!
More
    ДомойМедиа танқид“Очиқча ўпишётган қизлар”: Ўзбекистондаги журналистлар барчани ЛГБТ мавзуси билан қандай қўрқитди

    “Очиқча ўпишётган қизлар”: Ўзбекистондаги журналистлар барчани ЛГБТ мавзуси билан қандай қўрқитди

    Ўзбекистон “бачавозлик” учун жиноий жавобгарлик белгиланган давлатлардан бири. Эркак билан эркак ўртасидаги жинсий алоқа, у ихтиёрий бўлса ҳам, республикада жиноий жазога сабаб бўлади. Бу факт трансгендер ёки ЛГБТ каби нозик мавзуларни ёритишга таъсир қилади. ЛГБТ мавзусини ёритганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд бўлмаса-да, ҳеч ким жамоатчилик муҳокамасини бекор қилгани йўқ. Ринат Сагитов ушбу мавзу бўйича сўнгги мақолаларни таҳлил қилади.

    Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган шарқ давлати бўлиб, бу ерда ижтимоий муносабатлар ва турмуш тарзида анъаналар катта рол ўйнайди. ЛГБТ муаммосига эътибор қаратишга уринган блогер Миразиз Базаров фаолияти билан боғлиқ фожиали воқеалар журналистлар томонидан ЛГБТ маданиятининг қандайдир намоён бўлиши сифатида икки хил маънода талқин қилинган воқеаларни ёритишга ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

    Ўпишаётган қизлар Podrobno.uz

    2022 йил 27 октябрь куни Podrobno.uz нашри реклама акцияси роликларидан бирида “қизларнинг ўпишаётгани” ҳикоясини тақдим қилди. Мақоланинг кириш қисмиёқ ўқувчини маълумотни салбий қабул қилишга тайёрлайди: “Яқинда ижтимоий тармоқларда газланган ичимликлардан бирининг реклама акцияси вақтида очиқчасига ўпишаётган қизлар акс этган видео тарқалди. Кўпчилик фойдаланувчилар буни ахлоқсизлик деб атади ва расмийларни бу “бемаънилик”ка чора кўришга чақирди”. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг енгил бўсаларини журналистлар ўзига хос жамоатчилик фикри ва ахлоқсизлик ҳукми сифатида тақдим қилишди. Журналистлар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ҳеч бўлмаганда ўпишишда бирор танқидий нарсани кўрмаганлари ҳақидаги баёнотларни келтирмадилар. Улар ҳамма фойдаланувчилар ҳам бир хил муносабатда эмасликларини таъкидлаш билан чекландилар, холос. Бироқ, мақола муаллифлари ИИББ ходимларининг муносабатини эълон қилишди. Нима учундир улар психолог ёки социологларга мурожаат қилишни хаёлига ҳам келтирмаган. Шу тариқа, ўпишган қизларга “жазо” тариқасида жамоатчилик фикри тайёрланиб, якунда жаримага тортилди. Суддан сўнг қизлар улар “оддий” эканликлари ва ЛГБТ билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини айтиб, шунчаки опа-сингил каби ўпишганларини билдиришди. Журналистлар қоидабузарлик нимада акс этганини аниқлаштиришмаган: жамоат жойида ўпишишми ёки бир жинсдагиларнинг ўпишишими? Болани ўпган она қоидабузарми? Отасини ўпган ўғил қоидабузарми? Ўзбекистон – кўп миллатли давлат.

    Ўзбекистонда ўпишни тақиқловчи қонун йўқ. Ва бу факт журналистлар назаридан четда қолди. ЛГБТ ғоялари мақсадли тарғибот қилинган бўлган тақдирда ҳам, Ўзбекистонда бундай тарғибот учун жавобгарлик мавжуд эмас.

    Аёллар кийимидаги эркак. Kun.uz, Podrobno.uz

    Kun.uz “Ҳуқуқ-тартиботчилари аёл кийимидаги эркак устидан уюштирилган самосуд ҳақидаги хабарга изоҳ берди” мақоласида 14 ноябрь куни “аёллар кийимини кийиб олган фуқаро У.Ю. Бувайда туманидан машинада қайтиб келаётганида Бағдод тумани “Бордон” МФЙ ҳудуди чорраҳасида йўл четига тушади. Катта йўл бўйида турганида, қишлоқ аҳли уни пайқаб қолишади ва унинг аёл қиёфасига кирган эркак эканини пайқаб қолишади. Улар уни суратга олишади. У.Ю қочишга қарор қилиб, T.Э. га тегишли уйнинг томига яширинади. Уй эгаси уйига ўғри кириб қолган деб ўйлаб, милиция ходимларини чақиради”. Фуқаро У.Ю. га нисбатан Жиноят кодексининг 183-моддаси (майда безорилик), видеони интернет тармоғида тарқатган M.X. га нисбатан эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддаси (фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор қилиш) билан маъмурий иш қўзғатилади. Мақола аёл кийимидаги эркакнинг фотосурати билан эълон қилинади.

    Воқеалар Podrobno.uz сайтида ҳам деярли бир хил тарзда ёритилади. Мақола видео билан бойитилади. Унда аёллар кийимидаги эркак ҳеч кимга халақит бермай, таксини тўхтатмоқчи бўлганини, “эътиборли фуқаролар” унинг ёнига боришганини кўришимиз мумкин. Улардан яширинишга уриниб, қочган фуқарони қўлга олишади, калтаклашади ва ҳақорат қилишади. Бироқ, мақолада биз айнан унинг маъмурий жавобгарликка тортилганини ўқиймиз. Журналистлар ҳуқуқ-тартибот ходимларидан эркакни калтаклаган фуқаролар нима учун жавобгарликка тортилмагани ҳақида сўрашмаган. Келиб чиқадики, Ўзбекистонда аёллар кийимидаги эркакларни калтаклаш мумкин экан-да?

    “Қўлга туширишди”: журналистлар қандайдир хавфли жиноятчи ёки ёввойи ҳайвон қўлга туширилганидек хабар беришади. Агар одам руҳий касал бўлса-чи? Журналистлар унинг аёллар кийимини кийиши нима билан асосланишига аниқлик киритишмайди. Масалан, Россия Муваққат ҳукуматининг собиқ раиси Керенский большевиклардан аёллар кийимини кийиб қочиб кетган эди.

    ОАВда эълон қилинган хабарларда фуқаронинг жавобгарликка тортилганини кўриш мумкин, бироқ видеода уни калтаклашаётган эди. Бунинг жавобгарлиги йўқми? Демак, одамни фақат кийими учун калтаклаш мумкин, бунинг учун жавобгарлик йўқ?

    Кўплаб саволлар жавобсиз қолмоқда. Kun.uz ва Podrobno.uz сайтларида эълон қилинган материал ва видеолар аёллар кийимини кийиб олган эркакларга, қандай сабаблар уларни бунга мажбур қилганидан қатъи назар, уларга нисбатан кейинги репрессияга даъватдек кўринади. Сабаблари бир нечта бўлиши мумкин, аммо журналистлар буни аниқлашга ҳаракат қилишмаган. Энг ажабланарлиси, бу ҳолатда на ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, на журналистлар томонидан ЛГБТ вакиллари билан боғлиқ ҳеч қандай ғаразли ният исботланмаган. “Қўрқувнинг кўзлари катта” деган мақол юз фоиз ҳақиқат бўлиб чиқди: “гейлар” қаршисидаги қўрқувдан чўчиган жамоатчилик ҳам, медиалар ҳам воқеаларни ёритишда мантиқ ва холисликни йўқотди.

    Хулоса

    Миразиз Базаровнинг ЛГБТни декриминаллаштиришга қаратилган фаолияти билан боғлиқ фожиали воқеалардан сўнг Комил Аллмажоновнинг мурожаати ҳамда Ўзбекистон расмийларининг бир қатор бошқа баёнотлари ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда ЛГБТ мавзусини маълум даражада тақиқлаб қўйди. Афтидан, бу ҳаракатлар вазиятнинг қалтислигини юмшатиши ва ЛГБТ мавзуси сўниб, ўзининг кескинлигини йўқотиб, медиа майдонини тарк этиши керак эди. Бироқ, кўриб турганимиздек, ЛГБТ мавзусига тўсиқ жамият ва ОАВ учун шафқатсиз ҳазилдек таъсир қилди. Журналистлар жамоатчилик фикрига ва “юқоридан келган кўрсатмаларга” бўйсуниб, нозик мавзуларни ёритишда ўзларининг касбий ахлоқий меъёрларини йўқотдилар, журналистика ҳатто ЛГБТ вакиллари учун ҳам “жазоловчи қилич”га айланди. Жамиятда “жодугар ови” бошланди, баъзи ижтимоий тармоқлар фаоллари, биз кўриб турганимиздек, де-юре ва де-факто ЛГБТ одамларига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган бегуноҳ фуқароларга ҳужум қила бошладилар. Қўрқув, адоват ва нафрат муҳити яратилмоқда.

    Ўзбекистон Ғарб давлатлари билан ҳамкорлик қилади. Балки мамлакатимиз журналистлари трансгендер ҳодисалари билан боғлиқ мавзуларни ёритишда эҳтиёткор бўлиш вақти келгандир? Бу ЛГБТ одамларига фақат билвосита боғлиқ бўлган масалаларнинг бемаъни, провокацион ва кўпинча бир томонлама ёритилишидан далолат беради. Акс ҳолда линч қилиш, бегуноҳ одамларни таъқиб қилиш кенг тарқалган ҳодисага айланиши мумкин. Бу эса, аллақачон содир бўлганга ўхшайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read