No menu items!
More
    ДомойТасмаMediaCAMP Award 2023 “Вақт йирик планда” номинациясига онлайн овоз бериш бошланди

    MediaCAMP Award 2023 “Вақт йирик планда” номинациясига онлайн овоз бериш бошланди

    Журналистлар ўртасида MediaCAMP Award V Марказий Осиё танловининг “Вақт йирик планда” номинацияси бўйича энг яхши иш учун овоз бериш фестиваль расмий саҳифасида онлайн тарзда ўтказилади. Бу ерда сиз танлов иштирокчилари билан танишиб, ўзингиз ёқтирган ишларга овоз беришингиз мумкин.

    «Вақт йирик планда» – бу тасвирлар учун махсус номинация. Шуни ҳам айтиш керакки, 2021 йилдан бошлаб танловга фотосуратлар билан бирга карикатура, инфографика ва коллажлар ҳам қабул қилинмоқда. Асосий шарт – ушбу ишларнинг барчаси ОАВ ёки медиа-ресурсларда эълон қилинган бўлиши лозим. Ушбу номинация бўйича ғолиблар анъанавий тарзда томошабинлар томонидан аниқланади.

    2023 йилда “Вақт йирик планда” номинацияси бўйича тўртта давлат (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) иштирокчиларидан 36 та ариза тақдим этилди. Афсуски, Туркманистондан вакиллар иштирок этмади. Қоида бўйича, муаллиф ушбу номинацияга учтагача ишини тақдим этиши мумкин эди. Шундай қилиб, аризадан кўра тақдим этилган материаллар сони кўпчиликни ташкил қилди. MediaCAMP Award ташкилотчилари техник танлов ўтказдилар – барча аризалар ҳам танлов шартларига жавоб бера олмади. Натижада 36 та иш овозга қўйилди.

    Танлов якунлари анаънавий MediaCAMP Fest – Марказий Осиёдаги энг йирик фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган MediaCAMP Award ғолибларига мукофотларни топшириш маросимида — 2023 йил июль ойида сарҳисоб қилинади. Бошқа беш номинация бўйича ғолиблар ҳам шу маросимда тақдирланади. Танловнинг барча финалчилари фестивалнинг махсус иштирокчилари сифатида муҳокамалар, маҳорат дарслари ва бошқа тадбирларда қатнашишлари мумкин.

    Журналистлар танлови Марказий Осиё мамлакатларида Internews томонидан бешинчи йилдирки ўтказиб келинмоқда. Биринчиси 2019 йилда Душанбеда бўлиб ўтган (батафсил маълумот бу ерда). Иккинчиси 2020 йилда онлайн форматда. Учинчиси – аралаш форматда 2021 йилда ва тўртинчиси Олмаотада офлайн режимда ўтказилган.

    2023 йили “Вақт йирик планда” номинациясида Сандугаш Дуйсенова “Қантар” даврида Талдиқўрғонда бузиб ташланган Нурсултон Назарбоев ҳайкали акс этган ушбу сурати билан ғолиб бўлди. Сурат 2022 йил 5 январда ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган ва қозоғистонликлар орасида тез тарқалиб кетган. Тез орада у барча маҳаллий, кейин эса жаҳон ОАВ саҳифаларида чоп этилди. Сурат Қозоғистондаги январь воқеаларининг энг афсонавий ва эҳтимол энг таниқли рамзига айланди. Бироқ, муаллиф номи ҳеч қаерда қайд этилмади. MediaCAMP Award 2022 ташкилотчилари ушбу суратнинг муаллифи шахсини аниқлашга муваффақ бўлишди. Танловда у деярли 9500 тадан 1377 та овоз олди ва ғалаба қозонди.

    Энг яхши ишларга овоз беришни унутманг! Ва биз фестивалда кўришамиз!

    Барча суратларга бўлган ҳуқуқлар муаллифлар/нашрларга тегишли. Улар интернет орқали овоз бериш ва тақдирлаш маросимида намойиш учун фойдаланишга рози бўлдилар. Муаллифлик ҳуқуқи эгалари мазмун учун масъулдирлар ва бу Internews, USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.

    Ушбу танлов америка халқининг кўмагида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали амалга оширилди ва Internews томонидан USAID молиявий кўмаги билан MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва у USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read