MediaCAMP лойиҳаси доирасида Internews Марказий Осиёда 2020 йил охири ва 2021 йил бошларида контент ишлаб чиқариш лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлаш ҳажмини оширади ва иш форматини ўзгартиради.
Биз Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги ахборот воситалари томонидан – теледастурлар, махсус репортажлар, ҳужжатли фильмлар, лонгридлар, подкастлар, web-доклар, мультимедиа ҳикоялари, суриштирувлар, ижтимоий тармоқлардаги лойиҳалар йўналишида янада сифатли контент яратилишини истаймиз. Биз ахборот воситалари – турли хил платформа ва форматларда, замонавий воситалардан фойдаланган ва аудиторияни жалб қилган ҳолда – ўз мамлакатлари ҳаётидаги энг долзарб жиҳатлар, муаммолар, ютуқлар ва қаҳрамонлар ҳақида юксак маҳорат билан ҳикоя қилишларини истаймиз.
Ишлаб чиқариш жараёнини қулай ва ҳамкорликдаги фаолиятнинг самарали бўлиши учун жамоамиз иш форматини ўзгартиришга ва лойиҳаларни бир неча гуруҳларга ажратишга қарор қилди:
- “Катта формат” номи остида йирик узоқ муддатли лойиҳалар танлови;
- ва иккита – “Кичик формат. I тур” ҳамда “Кичик формат. II тур” кичик қисқа муддатли лойиҳалар танлови.
“Катта формат” танлови
Ушбу танлов ўзида туркум, мунтазамлик, узоқ муддатли хусусиятларни акс эттирган йирик ва “узун” лойиҳалар учун мўлжалланган. Бундай лойиҳа ўз ичига нималарни олиши мумкин? Масалан, қуйидаги ғоялар:
- ижтимоий тармоқларда ахборот воситасини ёки мавжуд майдонда махсус бўлимни ишга тушириш;
- телешоу яратиш;
- жуда муҳим муаммо ҳақида туркум материаллар тайёрлаш (исталган йўналишдани форматлар, жанрлар ва мавзулар);
- ҳужжатли фильм (махсус репортаж билан адаштирманг).
Бундай лойиҳа қанча давом этиши мумкин? Олти ойдан 12 ойгача, аммо лойиҳалар 2021 йил охирига қадар тугатилиши лозим.
Ушбу танловда кимлар иштирок этиши мумкин? Аризалар Қозоғистон ва Тожикистоннинг малака ва яхши ғояга эга тажрибали, катта аудиторияни қандай жалб қилишни биладиган ва келгусида барқарорликка интилаётган жамоаларидан қабул қилинади. Нодавлат ахборот воситалари, онлайн нашрлар, газеталар, продюсерлик студиялари ёки мустақил муаллифлар жамоаси (журналистлар, блоггерлар) иштирок этишлари мумкин. Аммо биз телекомпаниялар ва профессионал ҳужжатли фильмлар яратувчиларининг ушбу танловга алоҳида эътибор беришларини истарган бўлар эдик.
“Катта формат” танловининг анонси 2020 йилнинг ноябрь ойида Internews майдончаларида алоҳида эълон қилинади – унда шартлар ва бюджет масалалари батафсил келтириб ўтилади.
“Катта формат” доирасида мамлакатлараро лойиҳалар (Қозоғистон ва/ёки Тожикистон ва/ёки Ўзбекистон муаллифларининг қўшма маҳсулотлари) ҳам қўллаб-қувватланиши мумкин. Агар сизда шундай минтақавий лойиҳа учун ёки ушбу давлатлардан иккитасига мўлжалланган ғоя бўлса, илтимос, аризангизни юборишдан аввал бизга мурожаат қилинг: production.mediacamp@gmail.com.
“Кичик формат” танловлари
Кичик лойиҳалар деганда биз битта лонгрид ёки катта бўлмаган мақолалар туркуми, бир ёки бир нечта махсус репортажлар (шу жумладан видеолар) ёки бир нечта роликлар яратиш ғояларини тушунамиз (бу ерда формат, жанр ва мавзулар турлича бўлиши мумкин).
Бундай лойиҳа қанча давом этиши мумкин? Бир ойдан олти ойгача.
Ушбу танловда кимлар иштирок этиши мумкин? Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан нодавлат ахборот воситалари, онлайн нашрлар, газеталар, телекомпаниялар, радиостанциялар, продакшн-студиялар ёки мустақил муаллифлар (журналистлар, блогерлар) иштирок этишлари мумкин.
“Кичик Формат” танлови икки марта ўтказилади:
- 2020 йил ноябрь ойи охири – декабрь ойи бошида (I тур),
- 2021 йил бошида (II тур).
Бу иккита алоҳида танлов. Уларнинг ҳар бири учун ҳам алоҳида батафсил маълумот билан эълон чиқарамиз. Янгиликларимизни Newreporter.org, Internews.kz, Media.tj сайтларида ва ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг.
Агар сизга бирон бир нарсани аниқлаштириш керак бўлса, production.mediacamp@gmail.com электрон почта манзили орқали хатнинг мавзусини кўрсатиб ёзинг, масалан: “Катта формат” танлови бўйича савол” ёки “Давлатлараро лойиҳа бўйича савол” каби.
Internews жамоаси Марказий Осиёда икки йилдан буён маҳаллий контент ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаб келади. Шу вақт мобайнида ахборот воситалари, таҳририятлар, блогерлар, мустақил журналистлар томонидан 65 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди: бу тахминан 20 миллион мартадан кўп ўқилган, томоша қилинган ва тингланган 3000 та атрофидаги материаллар (мақолалар, лонгридлар, подкастлар, веб-сериаллар, ҳужжатли фильм ва бошқалар).
Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.