2022 йил 18-27 апрель кунлари Internews халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги онлайн-ОАВ журналистлари ва блогерлари учун интернет ва ижтимоий тармоқларда медиа контентни тарғиб қилиш бўйича бепул онлайн тренинг ташкил қилади.
Aгар сифатли, қизиқарли ва фойдали ахборот материаллари аудиториянинг эътиборидан четда қолса (кўришлар, лайклар, репостлар, юклаб олишлар кам бўлса), унда контентни тарғиб қилишга кўпроқ урғу бериш керак. Ушбу тренинг контентни самарали тарғиб қилишга кўмаклашади. Контентни яратиш билан тарғиб қилиш тенг аҳамиятга эга.
Онлайн-тренинг давомида кўриб чиқиладиган ва ишлаб чиқиладиган мавзулар:
- Интернет-маркетингнинг асосий тушунчалари билан танишиш
- Ижтимоий тармоқларда сайтлар ва аккаунтларнинг тарғиботи
- Facebook, Instagram, Telegram, YouTube: созлаш, дизайн, реклама хусусиятлари
- Контент: усул, калит сўзлар, ҳештеглар, изоҳлар билан ишлаш
- Коммьюнити-менежмент: аудитория билан қандай ишлаш
- Статистика: қамров, қизиқиш билдириш, кўришлар
- Жонли эфирни ташкил этиш. Нималарни билиш муҳим?
Тренинг нафақат назарий материаллар баёнини, балки амалий топшириқларни ҳам ўз ичига олади. Топшириқларни бажариш учун барча иштирокчилар шахсий компьютер ва барқарор Интернет алоқасига эга бўлишлари керак.
Тренинг сўнгида иштирокчилар ўз ресурсларини/аккаунтларини тарғиб қилиш стратегиясини ишлаб чиқадилар ва контент режасини тузадилар. Тренингдан кейин фаол бўлган иштирокчиларда консультация бўйича мурожаат қилиш ва контентни тарғиб қилиш бўйича режани амалга ошириш учун қўллаб-қувватлаш олиш имконияти бўлади.
Онлайн-тренинг ўтказиш санаси: 2022 йил 18-27 апрель.
Ўқув дастури 5 та вебинар учун мўлжалланган. Ҳар ҳафта Zoom платформаси орқали ҳар бири икки соат давом этадиган учта вебинар бўлиб ўтади (вебинарлар жадвали кейинроқ эълон қилинади).
Тренер — Светлана Марголис: Светлана Марголис студиясининг асосчиси (Қирғизистон)
Ўқитиш тили — рус / ўзбек (синхрон таржима).
Ҳужжатлар 13 апрель 2022 йил Тошкент вақти билан соат 12.00 гача қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.
Барча саволлар бўйича ekhemelevskaya@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг.