Internews ташаббуси билан дунё бўйича маҳаллий кичик ахборот ташкилотларининг COVID-19 тўқнашувидан беталофат чиқишига ёрдам бериш мақсадида “Ахборот ҳаётимизни қутқаради” тезкор муносабат жамғармасини тузиш учун 100 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.
Асосий шартлар:
Грант миқдори: 500-5000 доллар. Ҳисобдорлик талаблари нисбатан соддалашди. Бу зарур миқдордаги маблағни бериш жараёнини тезлаштириш учун амалга оширилади.
- Жамғарма журналистика соҳасида маҳаллий тилда фаолият олиб борувчи ташкилот ва жисмоний шахслардан аризалар қабул қилади.
- Таркиб формати одамлар хавфсизлигини таъминлаш, аввало уларнинг ўзлари, оила аъзолари ва жамиятга ёрдам бериш ҳақида қарор қабул қилишга ундовчи COVID-19 вирусига қарши ахборотларни тайёрлаш ва тарқатишни назарда тутиши лозим.
- Жамғарма фаолияти таркибни яратиш тадбирлари, ўқитиш ва мураббийлик, фактчекинг ташаббуслари, ҳар қандай: босма, аудио, видео, ижтимоий тармоқ платформаларида визуализацияни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Батафсил маълумот – ким ариза топшириши мумкин, у қандай тақдим қилинади ва бошқа саволларга жавоб – инглиз тилидаги ҳаволада берилган.