No menu items!
More
    ДомойИмкониятларМарказий Осиё журналистик суриштирувлар мактаби

    Марказий Осиё журналистик суриштирувлар мактаби

    Internews MediaCAMP дастури доирасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ОАВ журналистлари, блогерлари, мустақил журналистлари учун журналистик суриштирувлар мактаби ўтказилиши ҳақида маълум қилади.

    Журналистик суриштирувлар мактаби қачон бўлиб ўтади?

    Биз мактаб машғулотларини Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида 2021 йил 14-20 май кунлари офлайн режимида ўтказишни режалаштирганмиз. Аммо, агар COVID-19 билан боғлиқ карантин чекловлари жорий қилинса, муддатлар бошқа янада қулайроқ даврга кўчирилиши мумкин. Шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари учун трансчегаравий вазият имкониятлари ҳисобга олинади.

    Бу етакчи тадқиқотчи журналистлар учун олти кунлик машғулотлардан иборат ўқув жараёни бўлади.

    Журналистик суриштирувлар мактаби машғулотларининг мавзулари:

    • Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги матбуотга оид қонунчилик
    • Журналистик суриштирув нима?
    • Тадқиқотни режалаштириш. “Хона” ва “майдон” босқичлари
    • Суриштирувчи журналистлар фаолиятидаги ноқонуний хатарлар ва уларнинг камайтириш
    • Суриштирувчи журналистнинг ахлоқий ва касбий стандартлари
    • Ахборотларни тизимлаштириш ва таҳлил қилиш. Маълумотлар тўплами ва унинг суриштирувчи фаолиятидаги аҳамияти
    • Одамлар маълумот манбаи сифатида. Манбалар билан ишлаш ва уларни ҳимоя қилиш
    • Кузатув маълумот тўплаш усули сифатида
    • “Майдон”да ишлашни режалаштириш – кузатув кўникмаларини шакллантириш ва яширин иш олиб бориш
    • Суриштирув жараёнида ҳужжатли маълумот манбалари
    • Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги очиқ ахборот ресурслари
    • Суриштирув жараёнида интервью. Суҳбатга тайёрланиш ва уни ўтказиш
    • Факт ва маълумотларни текшириш
    • Сторителлинг. Телевизион суриштирувларда, босма нашр, онлайн ва ижтимоий тармоқларда материални тақдим қилишнинг ўзига хосликлари

    Тадбир тили: русча.

    Журналистик суриштирувлар мактаби машғулотларида қандай иштирок этиш мумкин?

    Мактабда қатнашиш учун сиз суриштирув жанрида ишлайдиган фаол ОАВ журналисти, блогер, мустақил журналист бўлишингиз керак. Иштирокчи ариза шаклини тўлдиришингиз лозим. Ҳар бир ариза танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

    Сараланган иштирокчиларнинг барча сафар ва турар жой харажатлари ташкилотчи томонидан қопланади.

    Аризалар қанча муддатда кўриб чиқилади?

    Аризалар 2021 йил 19 мартгача, Нур-Султон вақти билан соат 21:00 га қадар қабул қилинади. Танлов комиссияси аризаларни кўриб чиқади ва қарорини 2021 йил 9 апрелидан кечиктирмай эълон қилади.

    Аризалар қайси мезонлар асосида саралаб олинади?

    Барча аризалар диққат билан кўриб чиқилади ва қуйидаги мезонлар асосида сараланади: иштирокчининг журналистик суриштирув жанридаги тажрибаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда нашр этилган мақолаларининг мавжудлиги, келгусидаги суриштирувлар учун мавзуларнинг шакллангани, машғулотларда иштирок этиш учун мотивация.

    Шундан сўнг?

    Аризалар сараланганидан сўнг, иштирокчилар Олмаота шаҳрига – Журналистик суриштирувлар мактаби машғулотларига таклиф қилинади. Энг қизиқарли суриштирув мавзулари мураббийлар томонидан қўллаб-қувватланади.

    Лойиҳа АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан Марказий Осиё медиа дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read