2021 йилнинг март-апрель ойларида Internews медиатанқид йўналишини ўзлаштиришни ва “Янги репортёр” сайти ва Internews нинг интернет-лойиҳалари учун ёзадиган медиа мутахассислар, филологлар ҳамда маданиятшунослар учун онлайн-машғулотлар ўтказади. Иштирокчилар тўлдирилган аризалар асосида танлов орқали танланади.
Ариза тўлдириш муддати — 1 март 2021 йил Тошкент вақти билан 22:00 гача.
Танловда афзалликлар ўзбек, қозоқ, тожик тилларида фаолият юритадиган ва шу билан бирга рус тилини тренерни тушуна оладиган даражада биладиган номзодларга берилади.
Медиатанқид — замонавий журналистиканинг динамик йўналиши ҳисобланади. У ахборот ишлаб чиқаришнинг ижтимоий, ахлоқий, ҳуқуқий ва кўплаб бошқа жиҳатларини баҳолаш билан шуғулланади.
Internews Марказий Осиё мамлакатларида “Янги репортёр” сайида “Медиатанқид” йўналишини ривожлантирмоқда. Сизлардан ариза тўлдиришдан аввал материаллар намуналарини кўриб чиқишингизни сўраймиз. Биз шунчаки Мактаб учун иштирокчиларни эмас, кейинчалик гонорар эвазига “Медиатанқид” бўлимида муаллиф, муҳаррир сифатида фаолият юрита оладиган ҳамфикрларни излаяпмиз.
Онлайн-машғулотлар ўрналилган тренинглар, материалларни мустақил ўрганиш ҳамда Internews менторлари билан индивидуал ишлашни таъминлайди.Ўрнатилган тренинглар 15, 17, 29 март кунлари 15.00 дан 17.00 га қадар бўлиб ўтади (Тошкент вақти билан).
Машғулотлар натижаси сифатида иштирокчилар гонорар асосида ҳақи тўланадиган 2 тадан материал тайёрлашлари керак бўлади.
Агар сизда онлайн-машғулотларда иштирок этиш истаги бўлса 1 мартга қадар ушбу онлайн-аризани тўлдиринг. Онлайн машғулотларда иштирок этиш учун сизда барқарор интернет ва компьютерингиз бўлишии керак. Якунда онлайнғмашғулотларда иштирок этганил тўғрисида сертификатлар тақдим этилади.
Лойиҳа АҚШ нинг ривожланиш бўйича Агентлиги (USAID) кўмаги билан Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.