No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистонлик муҳаррир ва журналистлар учун “Интернет журналистикаси. Юқори даража” онлайн маҳорат дарслари

    Ўзбекистонлик муҳаррир ва журналистлар учун “Интернет журналистикаси. Юқори даража” онлайн маҳорат дарслари

    Internews Network халқоро ноҳукумат ташкилоти Ўзбекистонлик муҳаррир ва журналистлар учун ҳар бири уч кунлик: 1)“Онлайн-медиа учун хизматлар ва воситалар” ва 2) “SEO — онлайн-медиа фаолиятида қидирув тизимини оптималлаштириш” номли интенсив курслардан иборат “Интернет журналистикаси. Юқори даража” онлайн маҳорат дарсларини ўтказади.

    • Қандай замонавий хизматлар журналистларга кўмаклаша олади? Журналистлар ишларини осонроқ, тезроқ ва сифатлироқ бажаришларига омил бўладиган бир қатор онлайн воситалар мавжуд.

    “Онлайн-медиа учун хизматлар ва воситалар” номли уч кунлик интенсив курсда сиз қуйидагиларни билиб оласиз:

    • Ахборот излаш учун имкониятлар ва воситалар
    • Контент билан ишлаш – Фактчекинг ва контентни режалаштириш
    • Таҳлилий веб-аналитика воситалари — Google Analytics ва Яндекс.Метрика
    • Ишлаб чиқариш ва ахборот ҳавфсизлиги

    SEO ўзи нима ва у қандай ишлайди? SEO (Search Engine Optimization) — бу қидирув тизимининг натижасида юқори позицияларга кўтарилиши учун қидирув тизимини оптималлаштириш ва веб-сайтни тарғиб қилиш (Google, Yandex).

    “SEO — онлайн-медиа фаолиятида қидирув тизимини оптималлаштириш” интенсив курси қуйидаги мавзуларни ўзида қамраган:

    • Журналистларга SEO ни яхши тушуниш нима учун зарур
    • SEO дан қандай фойдаланиш – Қўллаш усуллари, лайфаклар ва энг яхши мисоллар
    • Қидирув тизимлари қайси сайтларни хуш кўради
    • Сарлавҳа ёзишда нималани инобатга олиш лозим
    • SEO – медиа учун стратегия
    • Нима учун Google News га кириш муҳим

    “Онлайн-медиа учун хизматлар ва воситалар” интнсив курсининг ўтказилиш санаси: 29, 31 март ҳамда 2 апрель 2021 йил.

    “SEO — онлайн-медиа фаолиятида қидирув тизимини оптималлаштириш” интенсив курсининг ўтказилиш санаси: 5, 7, 9 апрель 2021 йил.

    Онлайн-семинарлар ҳар бири икки соатдан Zoom платформасида ўтказилади, семинарлар жадвали ҳақида кейинроқ хабар берамиз.

    Онлайн маҳорат дарслари нафақат назарий материалларни бериш, шу билан бирга иштирокчилар билан биргаликда амалий топшириқларни қайта ишлаш, шунингдек, вебинарлар орасида тренерда қайта алоқа олиш каби имкониятларни ҳам тақдим этади. Барча иштирокчиларда топшириқларни бажариш учун шахсий компьютери бўлиши керак.

    Ўқиш тили: Рус тили/ Ўзбек тили (Синхрон таржима).

    Тренер: Ленур Юнусов — тажрибали халқаро медиатренер.

    Аризалар 23 март, 2021 йил Тошкент вақти билан соат 23:00 га қадар қабул қилинади.

    “Онлайн-медиа учун хизматлар ва воситалар” номли интенсивга рўйхатдан ўтиш учун, илтимос, ушбу онлайн-шаклни тўлдиринг.

    “SEO — онлайн-медиа фаолиятида қидирув тизимини оптималлаштириш” номли интенсивга рўйхатдан ўтиш учун, илтимос, ушбу онлайн-шаклни тўлдиринг.

    Сиз бир вақтнинг ўзида иккала курсга ҳам рўйхатдан ўтишингиз мумкин, аммо эътибор беринг, бунинг учун ҳар иккала шаклни алоҳида тўлдиришингиз лозим.

    Барча саволлар бўйича қуйидаги электрон манзилга мурожаат қилишингиз мумкин: ekhmelevskaya@internews.org

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read