No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистонлик профессионал журналистлар, онлайн-ОАВ муҳаррирлари ва блогерлар учун   «Маълумотларни визуаллаштириш ва инфографика...

    Ўзбекистонлик профессионал журналистлар, онлайн-ОАВ муҳаррирлари ва блогерлар учун   «Маълумотларни визуаллаштириш ва инфографика билан ишлаш» мавзуида онлайн-тренинг

    2021 йилнинг  19 ноябрь — 8 декабрь кунлари Internews халқаро ноҳукумат  ташкилоти ўзбекистонлик профессионал журналистлар, онлайн-ОАВ муҳаррирлари ва блогерлар учун маълумотларни визуаллаштириш ва инфографика билан ишлаш бўйича бепул онлайн-тренинг ташкил қилади.

    Сиз тренингда  рақамлар билан қандай қилиб сифатли ва самарали ишлаш,  катта ҳажмдаги маълумотларни қабул қилиш осон бўлган шаклга солиш усуллари, дизайнер ёрдамисиз тезкор  инфографикани тайёрлаш, ўз мақолангиз учун визуаллаштириш шаклини қандай тўғри танлаш мумкинлигини билиб оласиз.

    Онлайн-тренинг вақтида  кўриб чиқиладиган ва ишланадиган  мавзулар:

    • Маълумотларни визуаллаштириш: трендлар, услублар, замонавий ёндашувлар.
    • Инфографика: уларни ишлаб чиқариш учун муҳим форматлар ва  онлайн-инструментлар.
    • Муҳим маълумотларни қаердан излаш лозим: манбалар, қидирув услублари, фактчекинг.

    Тренингда қатнашишнинг муҳим ва мажбурий шартлари!

    Ўқув жараёнида иштирокчилар уй вазифаларини бажаришлари, шунингдек медиа-тренер ёрдамида ўзларининг камида учта материалларини (иккита хабар ва битта мақола) визуаллаштиришлари ва уларни ўқиш тугаганидан кейин бир ойдан кечиктирмасдан Ўзбекистон ОАВда эълон қилишлари лозим бўлади. Бу шартни бажариш  натижалари бўйича тренинг қатнашчилари мультимедиа лойиҳаларини  амалга оширишнинг стипендияли  дастурида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Танлов саралашидан ўтган иштирокчилар тренинг дастурининг бошидан охиригача қатнашиш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар.

    Тренинг нафақат назарий материал  баёнини, балки  иштирокчилар томонидан амалиёт вазифасини ишлаб беришни ҳам назарда тутади. Барча иштирокчилар вазифаларни бажариш учун шахсий компьютерга эга бўлишлари ва сифатли интернет алоқасига эга бўлишлари лозим.

    Онлайн-тренинг ўтказиладиган сана: 2021йил 19 ноябрь — 8 декабрь кунлари.

    Ўқув дастури 3 хафтага мўлжалланган,  ҳар хафта Zoom платформасида ҳар бири икки соатдан учта вебинар ўтказилади.

    Вебинарлар жадвали: 2021 йил 19, 22, 24, 26, 29 ноябрь ва  1, 3, 6 ва 8 декабрь. Вебинарлар вақти тўғрисида кейинроқ хабар қиламиз.

    Тренер — Юрий Звягинцев:  Россиялик тажрибали  муҳаррир, ношир, медиа-тренер.

    Ўқув тили – Рус/Ўзбек (синхрон таржима).

    Аризалар 15 ноябрь соат 23:00 гача қабул қилинади (Тошкент вақти билан).

    Рўйхатдан ўтиш учун, мархамат қилиб,  онлайн-шаклни тўлдиринг.

    Барча саволлар  бўйича ekhmelevskaya@internews.org. электрон манзили орқали  мурожаат қилинг.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read