No menu items!
More
    ДомойВоқеаInternews MediaCAMP Award 2022 ғолибларини тақдим этади

    Internews MediaCAMP Award 2022 ғолибларини тақдим этади

    MediaCAMP Fest фестивалининг асосий тадбири бўлиб ўтди: журналистлар учун узоқ кутилган MediaCAMP Awards IV минтақавий танловининг якунлари сарҳисоб қилинди. Жорий йилда ҳакамлар ҳайъати 821 та аризани кўриб чиқди. Бу тўрт йил давомидаги фестиваль танловига иштирокчилардан келиб тушган рекорд миқдордир. Таққослаш учун: 2021 йилда 646 та ариза топширилган бўлса, 2020 йилда 350 га яқин, 2019 йилда эса 470 та эди. Финалга Марказий Осиёдан бешта асосий йўналиш бўйича 74 муаллиф ҳамда 20 нафар фотосуратчи, иллюстратор ва карикатурачи йўл олди.

    АҚШнинг Олмаотадаги Бош консули Кэролайн Сэвидж фестиваль иштирокчилари, танлов совриндорлари ва ғолибларини табриклаш учун ташриф буюрди:

    – Бугун мен учун Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари журналистлари билан ўз касби ва бутун жамият ривожига улкан ҳисса қўшган ютуқларини нишонлаш катта шарафдир. Биз нафақат ғолибларнинг ютуқларини нишонлаш, балки мукофот олувчилар ўзида мужассам этган жасорат, ҳалоллик, профессионаллик, содиқлик ва танқидий фикрлаш каби қадриятларни эътироф этиш учун йиғилдик. Сиз ажойиб намуна кўрсатасиз ва бу бошқа журналистлар учун мезон бўла олади. Ишончим комилки, сиз уларни янги авлодни руҳлантириш ва ишонч бағишлаш учун издошларингиз учун тақдим қила оласиз.

    Ғолибларни кутиб оламиз ва табриклаймиз!

    “Ёшлар вақти” номинацияси

    3-ЎРИН: Ўзбекистон – Тамила Умарова ва Замира Болтаева, Жазосизлик такрорий зўравонликка олиб келади: Самарқанд вилояти мисолида.

    2-ЎРИН: Қирғизистон – Александр Александров, Александра Титова, Зара Садигалиева, Онасини топиш учун актриса бўлиш истаги – Жанара ҳикояси.

    1-ЎРИН: Тожикистон – Нина Петрушков, Кам маош, кам маълумот, кам тенглик.

    “Тушуниш вақти” номинацияси

    3-ЎРИН: Қирғизистон – Савия Ҳасанова, Мундузбек Каликов, “Бу аёл нимани йўқотди?” – “Клооп”нинг Қирғизистон ҳукуматидаги тенгсизлик ҳақидаги тадқиқоти.

    2-ЎРИН: Қозоғистон – Думан Терликбоев, ‎«Өз көзімізбен»: қазақстандық банктер мүгедектерге қаншалықты ыңғайлы?

    1-ЎРИН: Қирғизистон — Али Токтакунов, Мээрим Айныкеева, Арген Бактыбек, 600 % үстөк. Кыргызды карызга батырган Сомо.

    “Ғалаба қозониш вақти” номинацияси

    3-ЎРИН: Ўзбекистон – Наталья Силкина, Велосипедда битта оёғим борлигини унутаман.

    2-ЎРИН: Қозоғистон – Алина Ерофеева, Қозоғистон, Мен бу зўравонлик эканлигини билмасдим: Ольга ҳикояси.

    1-ЎРИН: Тожикистон – Нодира Собирзод, Тожикистон, Вулканизация маликаси. Усто Сайрамхон авто шиналарини қандай таъмирлайди.

    “Яратиш вақти” номинацияси

    3-ЎРИН: Туркманистон – Айна Широва, Зарудинлар ОПЕРатив ходимлар ва уларнинг шогирдлари куйланган давра.

    2-ЎРИН: Қирғизистон — Айзирек Иманалиева, Нон ҳамма нарсанинг боши. Бишкеклик Таалайбек қандай қилиб ташлаб кетилган нондан ҳайвонларга ем тайёрлайди.

    1-ЎРИН: Қозоғистон – Фазил Аигерим, Қўстанай даштида ноёб ферма бор. Кўпчилик у ерда ишлашни орзу қилади.

    “Йил мавзуси. Янги вақт” номинацияси

    1-ЎРИН: Қозоғистон — Кирилл Каргаполов, “Қонга ботган камзул”: Олмаоталик фуқаро ҳалок бўлган ва ярадорларни қандай қилиб майдондан олиб чиққани ҳақида.

    “Вақт йирик планда” фото номинацияси

    1- ЎРИН: Қозоғистон — Сандугаш Дуйсенова, Сайтидаги овоз бериш натижалари асосида  «Бир давр якуни» сурати.

    Махсус совринлар

    Қаҳрамонни очиб бера олиш маҳорати учун МАХСУС СОВРИН — Тоирзода Жомий, Яша, Шўроб! Ёш тожикистонлик ўз шаҳри ва унинг аҳолиси ҳаётини қандай ўзгартирмоқда.

    Мураккаб мавзуларни ёритишда ижодий ечим учун МАХСУС СОВРИН — Руслан Жұбаныш, Құндыз Мәжит, XYZ: [generation gäp].

    Инсонларга қизиқиш ва чуқур таҳлилий тарих учун МАХСУС СОВРИН – Муаззамхон Ибрагимова, “Тезак қоқи” технологияси ёҳуд қишга Андижонча таёргарлик

    Нозик мавзуга алоҳида ёндашгани учун МАХСУС СОВРИН — Оксана Акулова (Габитова), “Мен Сашани кўряпман ва менинг Асқарим тирик бўлса керак”.

    Экстремаль шароитларда ишлагани учун МАХСУС СОВРИН – Orda.kz таҳририяти, “Полиция шафқатсизлиги: Orda.kz журналистлари қандай жароҳатланди ва полицияга олиб келинди” материали.

    Қаҳрамонни топиш қобилияти учун МАХСУС СОВРИН – Айдай Токоева, Анастасия Лисогорова, Қирғизистонлик шифокор Эркин Джаманбоев Словакиядаги украиналик қочқинларга қандай ёрдам бермоқда.

    Фотолавҳа, композиция ва муаллиф “овози” учун МАХСУС СОВРИН – Гулиза Урустамбек қизи, “Отанинг қўли” сурати.

    Катта ижтимоий муаммони бир иллюстрацияда акс эттира олиш қобилияти учун МАХСУС СОВРИН – Алла Румянцева, «Маскун» иллюстрацияси.

    Марат Бигалиев, Internews ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари фестиваль ҳамда танлов натижаларини сарҳисоб қилди:

    — Мен турли номинациялар бўйича ғолиблар номига йўлланган ҳар бир илиқ сўз ва табрикларга қўшиламан. Жасоратингиз учун раҳмат сизга. Боиси, мамлакатларимизда журналистларнинг ишлаш шариоитлари оғир бўлишига қарамай, танловга ўз ишларнгизни юбораяпсиз. Энг имуҳими мамлакатларимизда тинчлик ва барқарорлик бўлсин, зеро, сиз ишлаётган шароитлар максимал даражада хавфсиз, материалларингиз аудитория томонидан талабчан ва ҳукуматлар учун тушунарли бўлсин.

    MediaCAMP Award минтақада камида яна бир марта бўлиб ўтади. Танловга аризалар қабули 2023 йил баҳор охирида бошланади, ўтказиб юборманг. Бу йилги тақдирлаш маросимининг видео ёзувини ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин.

    MediaCAMP Award АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ўтказилмоқда. Спикерлар фикри USAID ёки АҚШ Ҳукумати позициясини акс эттириши шарт эмас.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read