No menu items!
More
    ДомойБизнинг лойиҳаларМедиа ва бизнес: мулоқот қандай ўрнатилади? Айнур Умаевадан MediaCAMP Fest 2022 учун...

    Медиа ва бизнес: мулоқот қандай ўрнатилади? Айнур Умаевадан MediaCAMP Fest 2022 учун маҳорат дарси

    Бугун бизнес вакиллари учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ медиа мутахассислар керак. Ишбилармонлар эса, ўз навбатида, медиа учун жуда фойдали бўлишлари мумкин. Муаммо алоқада, аниқроғи, унинг мавжуд эмаслигида.

    “Тайный советник” PR-агентстлиги (Қозоғистон) раҳбари Айнур Умаева MediaCAMP Fest 2022 нинг биринчи кунида қандай қилиб мулоқот ўрнатиш ва ҳамкорликни бошлаш ҳақида гапирди. “Янги репортёр” ушбу чиқишларни тақдим этади.

    Маърузачи нутқидан айрим фикрлар:

    Бизнес нимани хоҳлайди?

    • Кенг қамровлик
    • Аниқлик
    • Тезкорлик
    • Гўзаллик
    • Русумлилик
    • Кўтаринкилик
    • Юридик тасдиқ

    ОАВ нимани хоҳлайди?

    • Бюджет
    • Мавзу/маърузачи
    • Яна нима?

    Агентлик нимани хоҳлайди?

    • Ечим
    • Елка
    • Чегирма

    Барчани қониқтирадиган идеал вариантни топиш учун бир-бирининг эҳтиёжларини тушунмоқ муҳим. Аслида, медианинг тўлиқ ёки қисман монетизация қилинадиган кўплаб имкониятлари мавжуд. Масалан:

    • Таркиб ишлаб чиқариш (матн, фото, видео, инфографика)
    • Асосий бўлмаган каналлар монетизацияси (ижтимоий тармоқлар, подкастлар, YouTube)
    • Тадбирлар (public talk, эксперт сессиялари)
    • Тренинглар (медиа тренинглар, овоз билан ишлаш)
    • Рейтинглар (мукофотлар, рўйхатлар)
    • Оддий монетизация (обуна, аъзолик, хайриялар, микротўловлар)

    Бу масалада энг муҳим тамойил инвесторларнинг асосий тамойилига ўхшаш: диверсификация. Монетизация учун қанча кўп манбаларга эга бўлсангиз, бозорда ўзингизни шунчалик кучли ва ишончли ҳис қиласиз.

    Айнур Умаеванинг чиқиши АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида бўлди. Маърузачиларнинг фикрлари USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини акс эттирмаслиги мумкин.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read