No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистонлик муҳаррирлар ва журналистлар учун “Онлайн журналистика асослари” тренинги

    Ўзбекистонлик муҳаррирлар ва журналистлар учун “Онлайн журналистика асослари” тренинги

    Internews халқаро нодавлат ташкилоти 2022 йил 3-6 ноябрь кунлари Чимкент шаҳрида (Қозоғистон) Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган муҳаррирлар ва журналистлар учун онлайн журналистика асослари бўйича бепул офлайн тренинг ташкил этади.

    Бугун фақат босма шаклда сақланиб қолган нашрлар жуда кам. Жуда кўплаб таҳририятлар онлайн шаклга ўтиб, Интернет макони воситаларини ўзлаштирмоқда. Эндиликда бу нафақат тренд, балки рақобатбардошликни сақлаб қолиш, янги ёш аудиторияни жалб қилиш ва фақат компьютердан эмас, балки мобил телефонлардан ҳам ўқиладиган ва томоша қилинадиган форматларда контент яратишнинг кечиктириб бўлмас заруратига айланди. Мультимедиали формат қаҳрамонларингиз ҳикояларини нафақат матн, балки визуал ёндашувлар ёрдамида ҳам  ёритиш имконини беради.

    “Онлайн журналистика асослари” тренинги  онлайн шаклга ўтаётган таҳририятлар ва онлайн журналистикада эндигина иш бошлаган ҳамда контентни янги профессионал даражага олиб чиқишга ёрдам берадиган замонавий ёндашувлар, воситалар ва усулларни ўрганишни хоҳловчи ёш журналистларга мўлжалланган.

    Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:

    • Онлайн журналистиканинг ўзига хослиги
    • Журналистика ва блогерлик ўртасидаги фарқ
    • Сифатли контент мезонлари
    • Қизиқарли мавзуни қандай топиш ва диққатни “жамлаш” мумкин?
    • Тескари пирамида ва материал тайёрлашнинг бошқа усуллари
    • Жозибали сарлавҳа ва кириш қисмини яратамиз
    • Суҳбатни қандай режалаштириш ва сифатли ўтказиш керак?
    • Мукаммал мультимедиали ҳикояни қандай яратиш мумкин?
    • Турли визуализация воситалари билан танишиш

    Барча иштирокчилар шахсий компьютерга эга бўлиши керак. Тренинг давомида амалий машғулотлар ўтказилади:  сизнинг сайт ва блогларингиз учун янгиликлар ёзамиз, мультимедиали ҳикояларни жойлаштириш учун турли визуализация шакллари ва платформаларидан фойдаланишни машқ қиламиз.

    Тренер: Витаут Рудник – тажрибали халқаро медиатренер ва медиаэксперт. Замонавий журналистика мактаби асосчиси ва раҳбари (Гродно, Беларусь, 1997-2019).

    Ўқитиш тили: рус тилида, ўзбек тилига синхрон таржима билан.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.

    Ҳужжатлар 2022 йил 21 октябрь, Тошкент вақти билан соат 12:00 гача қабул қилинади.

    Барча саволлар билан ekhmelevskaya@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг

    Мазкур тренинг Америка халқининг АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) орқали кўрсатган ёрдами асосида Internews томонидан амалга ошилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилмоқда. Унинг мазмуни бўйича масъулият Internews га юклатилади ҳамда у USAID ёки АҚШ ҳукумати расмий нуқтаи назарини акс эттирмайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read