No menu items!
More
    ДомойБизнинг лойиҳаларМахсус лойиҳалар монетизацияси. MediaCAMP Fest 2022 учун Светлана Лебедевадан маҳорат дарси

    Махсус лойиҳалар монетизацияси. MediaCAMP Fest 2022 учун Светлана Лебедевадан маҳорат дарси

    Монетизация мавзусида сессиялар ҳеч қачон кўплик қилмайди. Уларнинг барчасида пул олишнинг турли усуллари ҳақида гапирилади ва ҳар бир медиа ўзи учун энг мосини танлаш имкониятига эга.

    MediaCAMP Fest 2022 доирасида россиялик медиаменежмент ва монетизация бўйича маслаҳатчи Светлана Лебедева махсус лойиҳаларда қандай қилиб пул ишлаш мумкинлиги ҳақида гапирди. “Янги репортёр” эксперт нутқининг тўлиқ ёзувини эълон қилади.

    Мутахассиснинг нутқидан айрим фикрлар:

    • Тематик махсус лойиҳалар – пул ишлаш учун кўп қиррали ва энг кафолатланган восита. Биз одатий фаолият доирасидан ташқарига чиқадиган лойиҳаларни махсус лойиҳа сифатида кўрамиз – бу асосий шарт.
    • Махсус лойиҳалар катта куч, вақт ва тажриба талаб қилмайди. Лекин махсус лойиҳалар учун иккита шарт талаб қилинади: асосий медиа-маҳсулот ва шаклланган бизнес жараён.
    • Махсус лойиҳалар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан амалга оширилиши муҳим, жамоада истак, иштиёқ бўлиши керак. Ходимлари иқтидорли бўлган, ўзини намойиш қилишга имкон излаётган жамоаларда махсус лойиҳалар яхши амалга ошади. Улар бошқа ҳудудларга кетиб қолмаслиги учун махсус лойиҳалар лаборатория сифатида ишлатилиши мумкин.

    Светлана Лебедеванинг нутқи АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланадиган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида бўлиб ўтди. Маърузачилар фикри USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини акс эттирмайди.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read