No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликИжтимоий тармоқ алгоритмларига ишониш мумкинми?

    Ижтимоий тармоқ алгоритмларига ишониш мумкинми?

    Ижтимоий тармоқ алгоритмлари қандай ишлайди ва улар ишонч билдиришга арзийдими? Нейротармоқлар бизга нималарни улашяпти ва улар бундан қандай даромад топяпти? Ушбу саволларга Internews кўмагида ўтказилган IV MediaCAMP Эдьютон доирасида Digital-маркетолог, Telegram тармоғидаги “Маркетинг в Казахстане” канали асосчиси Алимжан Бисембаев жавоб берди ва маҳорат дарси ўтди.

    Ижтимоий тармоқ алгоритмлари нима?

    Машҳур ижтимоий тармоқлар ўз тасмаларида “ақлли” алгоритмлардан фойдаланади. Улар постларни тегишлилик асосида саралаш усулини қўллашади. Албатта, устуворлик барча дўстлар ва ҳамжамиятлар постларининг хронологик тасмаси эмас, балки фойдаланувчи кўрмоқчи бўлган контентдир.

    Ижтимоий тармоқлар “ахборот пуфакчаси” атамасини яратишга ёрдам берди. Ижтимоий медиа алгоритмлари ёмон ишлайди, шунинг учун уларга ҳеч қачон ишонманг. Одамларга ва баъзан улар билдирган нуқтаи назарга ишониш мумкин.

    Марказий Осиё мамлакатларида энг оммабоп тармоқлар Facebook, Instagram, камроқ даражада ВК, Одноклассники ва Twitter ҳисобланади. Ва, албатта, бизнинг севимли YouTube ва Telegram каналларисиз ҳам бу рўйхат тўлиқ бўлмайди. Дунёда 80 га яқин йирик ижтимоий тармоқ мавжуд.

    Илк ижтимоий тажриба

    2013 йилда Facebook биринчи ижтимоий тажрибани ўтказди. 600 минг фойдаланувчидан ҳафта давомида фақат иккита муносабат билдириш сўралди: ижобий ёки салбий. Бу вақт давомида уларни кузатиб боришди ва хатти-ҳаракатлари қандай ўзгарганини тушунишга муваффақ бўлишди. Фақат ижобий фикрларни кўрган ҳар бир киши ўзини яхши ҳис қилди; фақат салбийни кўрганлар ёмонроқ. Бу натижалар бизнинг хулқ-атворимиз нафақат атрофимиздаги одамлар, балки ижтимоий тармоқлар таъсирида ҳам ўзгаради, деган тўхтамга келишимизга сабаб бўлди.

    2013 йил охирида Facebook ниҳоят ўзининг янгиликлар тасмасини ўзгартирди, биз ҳозир экранимизда кўриб турганимиз хронологикдан “ақлли”га ўтди. Янги алгоритм энди ўз ҳисоб-китобига кўра оммабоп бўлган постларни кўрсатади.

    Аммо “ақлли тасма” жорий этилишидан аввал, ҳатто 350-500 кишидан иборат дўстларга эга одам кунига 1500 га яқин хабарни кўрган ва уларнинг барчаси дўстлари ва у обуна бўлганлар томонидан қолдирилган.

    Алгоритмик тасма жорий этилгандан сўнг, фойдаланувчи бор-йўғи 150 га яқин хабарни кўриши мумкин бўлди, яъни 10 баробар кам. Янги контентни кўриш учун ишлаб чиқувчилар янги механика – чексиз тасма жорий этишди.

    Ижтимоий тармоқлар бармоғингизнинг ҳар бир ҳаракатидан даромад топади

    Ижтимоий тармоқлар нима учун яратилган? Биринчидан, улар даромад келтириши керак. Айтишадику, фақат бизнес, ҳеч қандай шахсий масала эмас, деб. “Ақлли тасма” қўлланилиши билан аввалига Facebook, кейин эса бошқа ижтимоий тармоқларда рекламаларни фонда кўрсатиш имконини берувчи чексиз айлана (айлантириш) жорий этилди.

    Қанча кўп айлантирсангиз, шунча кўп реклама кўрасиз. Ва қанчалик кўп кўрсангиз, ижтимоий тармоқ ушбу рекламани кўрсатиш орқали шунча кўп пул ишлаб топади. Ўз саҳифангизга қайтиб, эски хабарларни айланиб чиқишни бошлаганингизда, сизга янги рекламалар “таклиф қилинади”. Шу зайл ижтимоий тармоқлар бармоғингизнинг ҳар бир ҳаракатидан даромад олади.

    Атрофимизда бизни хурсанд қиладиган контент шаклланса, биз уни соатлаб истеъмол қилишга тайёрмиз, чунки биз бунга қандай муносабатда бўлаётганимиз маълум.

    Бизнинг онгимиз қандай бошқарилади

    2013 йили ҳар бир фойдаланувчи учун “ақлли тасма” яратиш йўлида Facebook алгоритми 100 мингга яқин ўзгарувчилардан фойдаланди. Ушбу формула тахминан 300 мегабайтни ташкил этади. 2018 йилда “ақлли тасмалар” алгоритми 700 мингдан икки миллионгача ўзгарувчилардан фойдаланишни бошлади. Уларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларга ёқадиган ёки ёқтирмайдиган маълумотларни тарқатди ва улар унга жавоб беришлари мумкин эди.

    Буни манипуляция деб аташ мумкинми? Ҳа! Агар сизга маълум контентга лайк босган бўлсангиз ёки сизга тиқиштирилган постга салбий шарҳ ёзсангиз, унда сиз яширин манипуляция измидасиз.

    Тавсия!

    Сиз олган ҳар бир маълумотнинг тўғрилигини текширишингиз мумкин ва керак. Нега уни айнан сизга юборишди? Эҳтимол, улар сизни манипуляция остига олмоқчидирлар.

    Иқтисодиёт катта зарар кўрмоқда

    2016 йилда олиб борилган тадқиқотлар бўш вақтини ижтимоий тармоқларда ўтказаётган фуқаролардан мамлакат иқтисодиёти қанча зиён кўраётгани маълум бўлди.

    Марказий Осиё мамлакатлари аҳолиси ижтимоий тармоқларда кунига ўртача 2,5 дан 6,5 соатгача вақт сарфлайди. Саккиз соатлик иш кунини эътиборга олсак, биз ҳафтасига 40 соат ишлаймиз, ижтимоий тармоқларда эса яна 20 соат вақт сарфлаймиз. Бу вақт ичида биз дам олмаймиз, оиламиз билан вақт ўтказмаймиз, пул ишламаймиз, кейинчалик ривожланишимиз учун нафи бўлган янги маълумотлар олмаймиз.

    МАОШИНГИЗ МИҚДОРИНИ ОЙИГА 220 ИШ СОАТГА БЎЛИБ, БИР ИШ СОАТИНГИЗ ҚИЙМАТИНИ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН. БУ РАҚАМНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА БИР КУНДА ЎТКАЗАЁТГАН ТЎРТ СОАТГА КЎПАЙТИРИНГ.

    Табиий офатлардаги каби йўқотишлар билан таққослаш мумкин бўлган катта йўқотишлар келиб чиқади, улар биз учун шунчаки кўринмасдир. Биз бу хатти-ҳаракатга ўрганиб қолганмиз ва «ақлли алгоритмлар» бизга ёрдам беришига ишонамиз, лекин улар бизни қашшоқлаштирмоқда.

    Нейротармоқ нима?

    Нейрон тармоқ – бу маълумотларни қайта ишлашда инсон миясининг хатти-ҳаракатларини қайтарувчи компьютер алгоритми. Бу тушунча ХХ асрнинг 60-йилларида пайдо бўлган.

    Нотаниш объектга дуч келганда, нейрон тармоқ, худди одам каби, уни ўрганади, хулосалар чиқаради ва кейинчалик бу маълумотлардан фойдаланади. Вақт ўтиши билан у таҳлил қилади ва улар асосида янги ечимларни ишлаб чиқади. Аммо у ўзига хос нарса ўйлаб топа олмайди ва ўрганган маълумотларига асосланиб ҳаракат қилади.

    Нейротармоқларни ҳозир қаерда учратиш мумкин? Бу Яндекснинг Алиcа билан ақлли устуни. У овозни таний олади, ундан сўралган нарсани тушунади, номаълум ҳаракатлар тартибини бажара олади.

    Нейротармоқлар ҳозир нимани муваффақиятли бажара олади?

    • Сўз ва сўровларга кўра сурат чизади
    • Мавжуд бўлмаган одамларни суратга олади
    • Логотиплар
    • Видео яратади ва матн ўқийди
    • Копирайтер ва журналистни алмаштира олади

    Эдьютон USAID молиявий кўмагида Internews томонидан амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилди. Internews унинг мазмуни учун жавобгар ва бу USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read