No menu items!
More
    ДомойИмкониятларФан ва тиббиёт журналистика Мактабида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш

    Фан ва тиббиёт журналистика Мактабида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш

    Илм-фан мавзусини содда ва аниқ ёритишни истовчи журналист, блогер ва олимлар учун Марказий Осиёда биринчи фан ва тиббиёт журналистика Мактаби ўтказилади. Машғулотлар 2021 йил 18-29 январь кунлари онлайн шаклда рус, қозоқ, тожик ва ўзбек тилларида ўтказилади. Мактабда қатнашиш учун аризаларни қабул қилишнинг сўнгги муддати — 11 январь. Иштирок этиш бепул, аризалар асосида танлов ўтказилади.

    Фан ҳақида қандай қилиб тушунарли ва ўқишли мақола ёзиш керак? Бу ҳақиқатан ҳам илмий шов-шувга арзирлими ёки манбаа муболағага йўл қўйган-қўймаганини қандай текшириш мумкин? Журналист дунёда ва ўз мамлакатида илм-фаннинг ривожланиши тўғрисида нималарни билиши керак? Ўқувчи ва томошабин кенг қамровли маълумотларни олиши ва айни пайтда, бу маълумотлардан чўчиб кетмаслиги учун тиббий кашфиётлар, тиббий модда ва вакциналар мавзусини қандай ёритиш керак?

    Фан ва тиббий журналистика Мактабининг иштирокчилари ушбу ва бошқа саволларга машғулотлар жараёнида жавоб олишади. Икки ҳафта мобайнида маърузалар, семинар ва интерактив машғулотлар ўтказилади. Сиз олган билимларни текширишингиз ва дарҳол амалда мустаҳкамлашингиз учун биз сизларга тестлар, назорат рўйхатлари, эслатмалар ҳозирлаганмиз. Мактаб доирасида иштирокчилар иккита материал тайёрлайдилар, тренинглардан сўнг бир ой давомида мураббийликни қўллаб-қувватлаш дастури режалаштирилган.

    Мактабнинг бош мураббийи – BBC Global News илмий журналисти Николай Воронин. Қозоғистондаги мураббийлар гуруҳи таркибига “100 та янги дарслик” лойиҳасининг муҳаррири Есей Женисули ва “Перемена.медиа” порталининг бош муҳаррири Айжан Мадиходжаева киритилган. Ўзбекистонда – илмий журналист, муҳаррир, “Асанов формати” телеграм-каналининг муаллифи Элдар Асанов, Тожикистонда – олим, мураббий Абдулназар Абдулназаров таркибдан ўрин олган.

    Таклиф этилган маърузачи – Дарья Саркисян, “Медуза” онлайн нашрининг муҳаррири, “Намочи манту” телеграм-каналининг муаллифи. Шунингдек, маърузачилар сифатида Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан олимлар ва илм-фанни оммалаштириш соҳаси вакиллари иштирок этадилар.

    Мактаб машғулотларида Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон матбуотида (мулк шаклидан қатъи назар) фаолият юритувчи журналистлар, фан мавзусида ёзадиган блогерлар, ўз оммавий ахборот воситаларини ёки блогларини яратмоқчи бўлган олимлар иштирок этишлари мумкин. Таълим – рус, қозоқ, тожик, ўзбек тилларида олиб борилади. Дарслар рус тилида, синхрон таржимада миллий тилларда ўтказилади. Мактаб ишида қатнашиш учун, марҳамат қилиб, 2021 йил 11 январгача онлайн аризани тўлдиринг.

    Индивидуал ва тиғиз дастур ишлаб чиқилгани сабабли қуйидаги ҳолатларни эътиборга олинг. 18-29 январь кунлари икки ҳафта мобайнида Олмаота вақти билан соат 16.00 дан 18.00 гача (Тошкент ва Душанбе вақти 15.00-17.00 гача) иш жадвалингизда вақт ажратишингиз лозим бўлади. Уй вазифасини бажаришингизга ҳам тўғри келади. Машғулотлардан сўнг бир ой давомида сиз тиббиёт ва фанга оид материаллар бўйича устозлар билан ишлаш имкониятига эга бўласиз.

    Марказий Осиёда биринчи фан ва тиббиёт журналистика Мактаби Internews ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, “Алтын Оркен” жамғармаси (Қозоғистон), “Лочвар” жамоат бирлашмаси (Тожикистон) ва “Асанов формати” телеграм канали (Ўзбекистон) ҳамкорлигида ташкил этилган. Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read