No menu items!
More
    ДомойИмкониятларInternews “Ҳужжатли кино мактаби. Short format” Мактабини ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқда

    Internews “Ҳужжатли кино мактаби. Short format” Мактабини ўтказиш учун ҳамкорлар изламоқда

    Internews “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа ўлчам” Мактабини биргаликда ўтказиш учун ҳамкорлар излаётганини маълум қилади.

    1 март куни биз “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа ўлчам” минтақавий Мактаб машғулотларига старт берамиз, унда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари ўзларининг ижодий ғояларини амалга ошириш ва қисқа метражли ҳужжатли фильм яратиш имкониятига эга бўладилар (давомийлиги 15 дақиқагача).

    Биз ҳужжатли кино студияларини, продюсерлик студияларини, медиа-компанияларни ва НТТни ўқув жараёнини ташкил этиш ва амалга оширишда ҳамкорликка таклиф қиламиз.

    Ҳамкорлар Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда аризалар асосида танлов орқали сараланадилар ва ўз мамлакатларида Internews билан ҳамкорликда Мактаб ташкил этиш учун грант оладилар.

    Мактаб дастури Internews экспертлари, ҳамкорлар ва мураббийларнинг биргаликдаги фаолияти натижаси бўлади.

    Ҳамкорларни танлашда Internews қуйидаги мезонларга таянади:

    • иштирокчиларни ўқитиш ва кейинги шафъелик жараёнини самарали бошқаришга қодир профессионал ва тажрибали жамоанинг мавжудлиги;
    • ўз ҳудудларида ҳужжатли кино соҳасида мураббийлар, мутахассислар ва юлдузларни, шунингдек, таржимонларни жалб қилиш учун зарур муносабатларга эга бўлиш;
    • юқори сифатли видеоконтент яратиш ва уни тарғиб қилиш жараёнини тушуниш. Ўз ҳудудингизда ҳужжатли кино соҳасидаги ваколатларнинг мавжудлиги, миллий тилни (қозоқ, тожик, ўзбек) билиш.

    Агар ҳамкорлар аввал бошқа мамлакатларда ҳужжатли кино ишлаб чиқариш бўйича кўникмалар олган бўлсалар, бу афзаллик беради.

    “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа ўлчам” Мактабида таълим онлайн ва офлайн шаклида ўтади. Ҳар бир мамлакатдан 1-3 кишидан иборат 4 тагача жамоа шакллантирилади. Мактаб иштирокчилари онлайн шаклда маърузаларни тинглаш ва мураббий, юлдузлар  ва турли мамлакатлардан жалб қилинган мутахассислар билан мулоқот (миллий тилларга таржима билан) қилиш имкониятига эга бўладилар. Сўнгра машғулотлар миллий тилларда гуруҳларга бўлинган ҳолда офлайн шаклда ташкиллаштирилади. Ўқув жараёнлари якунига етгач, иштирокчи жамоалар 5-15 дақиқа давом этадиган тайёр фильмларини тақдим этадилар. Ҳамкорларнинг вазифаси, шунингдек, иштирокчиларга жараён тугагунга қадар керакли маслаҳатлар бериб беришдан иборат.

    Сиз ушбу ҳавола орқали ариза беришингиз мумкин.

    Ҳужжатлар 2021 йил 5 февралгача қабул қилинади.

    Танлов натижалари 2021 йил 10 февралда эълон қилинади.

    Барча саволлар бўйича kz-info@internews.org электрон манзилига мурожаат қилинг.

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read