Бугун бизнес вакиллари учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ медиа мутахассислар керак. Ишбилармонлар эса, ўз навбатида, медиа учун жуда фойдали бўлишлари мумкин. Муаммо алоқада, аниқроғи, унинг мавжуд эмаслигида.
“Тайный советник” PR-агентстлиги (Қозоғистон) раҳбари Айнур Умаева MediaCAMP Fest 2022 нинг биринчи кунида қандай қилиб мулоқот ўрнатиш ва ҳамкорликни бошлаш ҳақида гапирди. “Янги репортёр” ушбу чиқишларни тақдим этади.
Маърузачи нутқидан айрим фикрлар:
Бизнес нимани хоҳлайди?
- Кенг қамровлик
- Аниқлик
- Тезкорлик
- Гўзаллик
- Русумлилик
- Кўтаринкилик
- Юридик тасдиқ
ОАВ нимани хоҳлайди?
- Бюджет
- Мавзу/маърузачи
- Яна нима?
Агентлик нимани хоҳлайди?
- Ечим
- Елка
- Чегирма
Барчани қониқтирадиган идеал вариантни топиш учун бир-бирининг эҳтиёжларини тушунмоқ муҳим. Аслида, медианинг тўлиқ ёки қисман монетизация қилинадиган кўплаб имкониятлари мавжуд. Масалан:
- Таркиб ишлаб чиқариш (матн, фото, видео, инфографика)
- Асосий бўлмаган каналлар монетизацияси (ижтимоий тармоқлар, подкастлар, YouTube)
- Тадбирлар (public talk, эксперт сессиялари)
- Тренинглар (медиа тренинглар, овоз билан ишлаш)
- Рейтинглар (мукофотлар, рўйхатлар)
- Оддий монетизация (обуна, аъзолик, хайриялар, микротўловлар)
Бу масалада энг муҳим тамойил инвесторларнинг асосий тамойилига ўхшаш: диверсификация. Монетизация учун қанча кўп манбаларга эга бўлсангиз, бозорда ўзингизни шунчалик кучли ва ишончли ҳис қиласиз.
Айнур Умаеванинг чиқиши АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида бўлди. Маърузачиларнинг фикрлари USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини акс эттирмаслиги мумкин.