No menu items!
More
    ДомойБизнинг лойиҳаларМедиалар қандай қилиб фуқаролик журналистлар тармоғини яратиши мумкин? Лойиҳа кураторларининг MediaCAMP Fest...

    Медиалар қандай қилиб фуқаролик журналистлар тармоғини яратиши мумкин? Лойиҳа кураторларининг MediaCAMP Fest 2022 учун маҳорат дарси

    “Фуқаролик журналистикаси” лойиҳаси амалга оширилаётган тўрт йил давомида икки давлатнинг 25 та медиаси Internews ҳамкорига айланди. Қозоғистон ва Тожикистоннинг энг чекка аҳоли пунктларидан 200 дан ортиқ журналистлар 1200 дан ортиқ материал яратдилар. Уларнинг аксарияти ҳудудлардаги турмуш шароитини ўзгартиришга салмоқли таъсир кўрсатди. Айни пайтда фуқаролик журналистлари тармоғини яратиш бўйича танлов ўтказилмоқда.

    Лойиҳа кураторлари Анна Сухачева, Лилия Гайсина ва Дмитрий Ким MediaCAMP Fest 2022 доирасида медиа қандай қилиб ўз фуқаролик журналистлари тармоғини яратиши мумкинлиги ҳақида машғулот ўташди. “Янги репортёр” экспертлар чиқишини ёзиб олди ва унинг тўлиқ ёзувини тақдим этади.

    Мутахассисларнинг фикридан айрим қизиқарли фикрлар:

    Фуқаро журналистлари кимлар? Лойиҳамиз тажрибасига кўра, булар профессионал маълумотга ва матбуотда иш тажрибасига эга бўлмаган, лекин воқеа ва ҳодисаларга бефарқ қараб турмайдиган шахслардир. Танлаш ва таҳлил қилишда биз ижтимоий тармоқларда (Facebook, Instagram ва бошқалар) фаолликни текширамиз. Одам ёзиши мумкинми? Сурат ва видео суратга олишичи? У нималарни жойлаштиряпти?

    Қайси фуқаро журналистлар ва нима мақсадда танланишини қандай тушуниш мумкин?

    • Таҳририятингизни қайси мавзу йўналишлари қизиқтиради?
    • Қайси аудитория ва қаерда?
    • География
    • Фото, видео
    • Блогерлар, шарҳловчилар
    • Лойиҳалар

    Медиа учун дивидендлар:

    • Қўшимча инсон ресурслари
    • Янги мавзу йўналишлари
    • Янги аудитория
    • ОАВ ривожида янги бурилиш

    Фуқаролик журналистларини танлашнинг уч босқичи:

    1. Ижтимоий тармоқ ва сайтларда танлов эълон қилиш. Аризаларни тўплаш.
    2. Аризаларни ўрганиш ва потенциал номзодларнинг қисқа рўйхатини шакллантириш.
    3. Суҳбат ўтказиш, топшириқлар бериш ва якуний рўйхатни шакллантириш.

    “ФЖ жамоаси” деб номланган паровоз локомотивсиз йўлга чиқмайди.

    1. Биринчидан, куратор (устоз, маслаҳатчи) керак – унинг роли ниҳоятда муҳим.
    2. Иккинчидан, ФЖ билим билан таъминланиши керак:
    • ахлоқ;
    • мавзулар ва бурилишлар;
    • фото ва видеони қандай олиш;
    • жанрлар.
    1. Учинчидан, қалам ҳақи учун бир оз пул зарур.
    2. Тўртинчидан, ФЖни бошқариш лозим.

    Фуқаролик журналистлари жамоасини қандай бошқариш керак?

    Internews жамоаси бунинг услубини ишлаб чиқди. Онлайн режалаштириш, ўқув вебинарлари, фуқаролик журналистлари учун ички танлов, экспертлар билан учрашувлар. Биз ушбу услубларни сиз билан баҳам кўришга тайёрмиз.

    “Фуқаролик журналистикаси” лойиҳаси кураторларининг чиқишлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан қўллаб-қувватланадиган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида бўлиб ўтди. Маърузачиларнинг фикри USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини акс эттирмайди.

    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read