2022 йил 28 октябрдан 30 октябргача Time Out Tashkent компанияси Тошкент шаҳри яқинида Ўзбекистондаги онлайн-медиалар муҳаррир ва журналистлари, шунингдек, блогерлар учун экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ёритиш бўйича бепул офлайн тренинг ташкил қилади.
Ўзбекистонда экологик муаммоларни ёритишнинг аҳамияти йил сайин ортиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари асосий ахборот манбаи сифатида, пировард натижада, кенг аудитория томонидан идрок этилаётган экологик вазият имиджини фаол шакллантирмоқда ва шу тариқа ўз ҳудудида экологик муаммоларни ҳал этишга катта ҳисса қўшмоқда. Кўп ҳолларда айнан журналист ва блогерлар одамлар мавжуд ёки юзага келиши мумкин бўлган экологик вазиятдан хабардор бўлишига, унга қандай муносабат билдиришига, жамиятда ваҳима қўзғалиши ёки аксинча, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қатъий чоралар кўрилишига таъсир ўтказмоқда.
Тренингда Ўзбекистондаги экологик муаммолар бўйича қуйидаги мавзулар қамраб олинади:
- Экологик масалаларни ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари нимада
- Ҳозир Ўзбекистон учун экология бўйича қандай мавзулар долзарб
- Экологик журналистикада маълумотларни қандай қилиб яхшироқ визуаллаштириш мумкин
- Экология мавзуси материаллари учун мультимедиа хизмати ва дата-журналистика воситаларидан қандай самарали фойдаланилади
- Экологияда фактчекинг
- Экологик барқарорлик нима ва у иқтисодиётнинг энергия самарадорлигига қандай таъсир қилади
Тренинг давомида иштирокчилар Халқаро қуёш энергияси институтига саёҳат қиладилар ва ноёб иншоот тақдимотида қатнашадилар. Тренинг давомида мавзу ва амалий машғулотлар ташриф объекти билан боғлиқдир. Иштирокчилар шахсий компьютерга эга бўлиши керак.
Машғулотлар Тошкент шаҳридан ташқарида ўтади. Иштирокчилар тренинг кунлари машғулот жойида қолишга тайёр бўлишлари лозим. Ҳудудлардан келган иштирокчилар учун Тошкент шаҳрига келиш, машғулотлар ўтказиладиган меҳмонхонада яшаш ва овқатланиш ҳаражатлари қопланади.
Тренерлар:
- Мурод Носиров – журналист-эколог (20 йиллик тажрибага эга), “Экологик изоҳли луғат” китоби муаллифи, eco.uz ва agronews.uz сайтлари асосчиси ва бош муҳаррири.
- Қобул Сакиев – Тошкент шаҳар экология давлат қўмитаси матбуот котиби. 2017-2019 йилларда “Ўзбекистон” қишлоқ туризмини ривожлантириш лойиҳаси тренери бўлган. USAID лойиҳалари тренери.
- Фаррух Жўраев – рассом-иллюстратор, дизайнер, МДҲ мамлакатлари дизайн танловлари ғолиби. Қишлоқ хўжалиги ва экология мавзуларида маълумотларни визуаллаштириш (инфографика) бўйича мутахассис.
Ўқитиш тили: рус тили, ўзбек тилига синхрон таржима билан.
Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.
Ҳужжатлар 2022 йил 16 октябрь, Тошкент вақти билан 23:00 гача қабул қилинади.
Барча саволлар билан timeouttashkent@gmail.com электрон манзилига мурожаат қилишингиз мумкин.