No menu items!
More
    ДомойИмкониятларДиний эркинлик масалаларини ёритиш бўйича тренерлар учун тренинг дастурида иштирок этиш учун...

    Диний эркинлик масалаларини ёритиш бўйича тренерлар учун тренинг дастурида иштирок этиш учун танлов

    Internews Network халқаро нодавлат ташкилоти «Эътиқод эркинлигини ёритишни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш» лойиҳаси доирасида тренерлар учун тренингда (ТоТ) қатнашиш учун аризалар қабул қилишини эълон қилади.

    Танлов мақсади журналистлар, шунингдек доимий контент яратувчиларга (блогерлар, фуқаролик фаоллари, экспертлар) эркин эътиқод масалаларини ўзида мужассам этувчи мавзуларни ёритишни ўргатувчи маҳаллий тренерлар жамоасини тайёрлашдан иборат.

    Танловда иштирок этиш учун тренинглар ўтказиш тажрибасига эга, шунингдек, можарога сезгир мазмундаги ва янги оммавий ахборот воситаларида энг оммабоп форматлардаги контентларни яратиш кўникмасига эга ўзбекистонлик медиа-тренерлар ва оммавий ахборот воситалари мутахассисларини (журналистлар, блоггерлар, фуқаролик фаоллари) таклиф этамиз.

    Тренинг натижаларига кўра, ТоТ битирувчилари бир ой ичида ўзларининг ўқув модулларини ишлаб чиқадилар, улар орасидан энг яхши иккита модул танлаб олинади. Ғолиб бўлган модуллар асосида журналистларни, шунингдек, доимий контент ишлаб чиқарувчиларни (блогерлар, фуқаролик фаоллари, экспертлар) тайёрлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади. Ғолиб бўлган модулларнинг муаллифлари диний эркинлик мавзусидаги контент ишлаб чиқариш бўйича тренинглар ўтказадиган асосий тренерларга айланади.

    Дастур бош тренери — Peter du Toit. У Олий Таълим соҳасида магистратура (Родос университети) ҳамда конфликтларни бошқариш ва трансформация бўйича фалсафа магистри (Нелсон Мандела университети) академик даражасига эга. Петер ду Тоит Родос университети, Сол-Плаате ОAВ йетакчилиги институтининг илмий ходими ҳисобланиб 30 йилдан ортиқ журналистлик ва медиа мураббийлик тажрибасига эга.

    Умумий давомийлиги 10 кун бўлган мураббийлар учун тренинг онлайн форматда бўлиб ўтади.

    Мураббийлар учун тренингнинг расмий тили рус тилидир (зарур ҳолатда инглиз тилига ва инглиз тилидан таржима қилинади).

    ТоТ якунида Интернеwс тренерлардан қуйидагиларни кутади:

    • дин эркинлиги мавзусининг асосий масалаларини, шу жумладан мамлакатнинг ўзига хос хусусиятларини чуқурроқ англаш;
    • диний эркинлик масалаларини таҳлил қилиш бўйича кўникмалар;
    • диний эркинлик масалалари бўйича контент ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини тушуниш;
    • янги оммавий ахборот воситаларида энг оммабоп форматларда контент яратиш учун воситалар ва технологияларга эга бўлиш;
    • диний эркинлик масалаларини ёритишда ахлоқий ва ҳуқуқий оқибатларни англаш;
    • контент ишлаб чиқариш ва тарғиб қилишда мамлакат хусусиятларини билиш;
    • рақамли ва жисмоний хавфсизлик тамойиллари тўғрисида асосий билимлар;
    • катта ёшлилар аудиториясини ўқитиш, шу жумладан, онлайн режимида ўқитишда интерфаол усуллардан фойдаланиш бўйича яхши тушунча ва амалиёт.

    ТоТда қатнашиш учун аризаларни баҳолаш мезонлари:

    • тренерлик технологиялари бўйича таълим беришга оид далиллар (тренерлар учун тренинг – ўтказилган санаси, номи, ким томонидан олиб борилганлиги);
    • медиатор сифатида амалий иш тажрибаси (камида уч йил);
    • машғулотларни эркин ўтказишга имкон берадиган даражада миллий (давлат) тилини билиш;
    • бирон бир йўналишга ихтисослашганлик (келтирилган рўйхатдан сиз фаолият олиб борадиган бир ёки бир нечта мавзуни кўрсатинг ва лойиҳалар ёки маҳсулотларга (ҳаволалар) мисоллар келтиринг):
    • Aналитик медиа-контент яратиш;
    • Мултимедиа контентини яратиш;
    • Мултимедиа ҳикояларини яратиш;
    • Смартфон ёрдамида контент яратиш;
    • Видео ва фотосурат;
    • Рақамли саводхонлик;
    • Рақамли хавфсизлик;
    • Ижтимоий медиа формати учун контентни қайта яратиш;
    • Янги медиа каналлари (ижтимоий тармоқлар, тезкор хабарчилар) орқали контентни тарғиб қилиш;
    • SММ;
    • WЕB аналитика;
    • Медиа саводхонлиги;
    • Танқидий фикрлаш.
    • ТоТ дастури давомида барча машғулотларда қатнашиш, мураббийнинг барча вазифаларини бажариш ва ўзингизнинг ўқув модулингизни ишлаб чиқишга тайёрлик;
    • қуйидагиларни ўз ичига олган, лекин улар билан чекланмаган ҳолда онлайн ўрганишга техник ва ички тайёрлик:
    • Камера ёқилган ҳолда Zoom ва бошқа онлайн майдонларда сессияларда қатнашиш;
    • уланиш учун стационар компютер ёки ноутбукдан фойдаланиш;
    • синхрон ва асинхрон форматда фаол таълим олиш, шу жумладан уй вазифасини бажариш, қўшимча материаллар ўқиш, машғулотларга тайёргарлик кўриш ва ҳк.;
    • нотиқлик маҳорати;
    • коммуникабеллик.

    Aризаларни баҳолашда афзалликлар қуйидагиларга берилади:

    • можарога сезгир мавзулар бўйича журналистик материалларни (шу жумладан, янги оммавий ахборот воситаларида энг оммабоп форматларда) тайёрлаш тажрибаси;
    • медиа-тренингларни ўтказиш бўйича муваффақиятли амалиёт;
    • Инглиз тилини билиш
    • Олий маълумот.

    ТоТда иштирок этиш учун ариза бериш

    Танловда иштирок этиш учун сиздан қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш сўралади:

    • тўлдирилган онлайн ариза (бу ерда),
    • мотивация хати (камида бир саҳифа),
    • резюме (CV).

    Ўзингизнинг мотивация хатингизда ушбу тренингда қатнашишга бўлган қизиқишингизни тавсифланг, дин эркинлиги мавзусига бўлган муносабатингизни ва аввалги тажрибангиз ҳамда кўникмаларингиз ҳақида маълумотни юқорида кўрсатилган талабларга мувофиқ шакллантиринг.

    Ҳужжатларингизни ekhmelevskaya@internews.org электрон почта манзилига 2021 йил 15 февраль Тошкент вақти билан соат 18.00га  қадар юборишингиз мумкин.

    ДИҚҚАТ!!! Aризангиз манзилга аниқ етиб бориши учун ушбу матнни кўчириб олинг ва мактуб сарлавҳасига қўйинг: «Дин эркинлиги бўйича ToTда иштирок этиш учун танловга«. Шунингдек, аризани тўлдириш учун Gmail рўйхатга олиш тизимидан (Gmail электрон почта) фойдаланишингиз кераклигини унутманг.

    Қўшимча саволларингиз бўлса, илтимос,  ekhmelevskaya@internews.org электрон манзили орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

    Эътибор беринг: биз фақат электрон почта орқали келган саволларни кўриб чиқамиз. Тушунганингиз ва қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур!

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read